Главная » 2010 » Dekabr » 30 » Жаҳонгир Позилжонов "Йилнинг энг омадли хонандаси”...Нега дейсизми?
04:40
Жаҳонгир Позилжонов "Йилнинг энг омадли хонандаси”...Нега дейсизми?
Жаҳонгир Позилжонов "Йилнинг энг омадли хонандаси”...Нега дейсизми?
Жаҳонгир
Позилжоновга жуда омад кулиб боққан-да! Ҳам актёр, ҳам режиссёр, ҳам
кулгу устаси, ҳам қўшиқчи...Киноижодкорлар унинг фильмларини қаттиқ
танқид остига олсалар-да, кенг оммага бунинг зиғирча аҳамияти йўқ. Улар
мириқиб томоша қилмоқда. Қўшиқ куйлаши борасида эса, кимга ёқса-ёқмаса,
тинмайди! Ўз йўлига эса умуман хиёнат қилмайди. Машҳурлиги орқасидан
дуне кезяпти. Жуда машҳурлар билан дуэт куйлади, керак бўлса, уларнинг
айримларини клипига ҳам олиб чиқди. Бу омад бўлмай, яна нима?
Эндиликда катта компаниялардан бири ўз рекламаси учун Позилжоновни
"компания юзи” сифатида танлади. Реклама туфайли мижозлар сони
ортишига хонанданинг ўзига ёшлар аудиториясини эргаштира олишига боғлиқ
дея ишонишгандир?! Нима бўлганда ҳам, омад бир келса қўша-қўша! 2010
йилда Жаҳонгир чакана ижод қилмади. Омад мана шундай унга ёр бўлаверсин!
Муҳими, оқибат ва инсонийлик йўқолмаса бўлгани!