Асли
ватани Хитой бўлган бу таом япон ошхонасида "Кара-аге" деб номланиб,
ўзбек тилига "хитойча қовурма" деб таржима қилинади. Таомни тайёрланиши
икки босқичдан иборат. Биринчи босқичда товуқ гўшти маринадланади ва
иккинчи босқичда уни ёғда қовуриб олинади. Доимий усулда қовуриладиган
товуққа нисбатан Кара-аге ниҳоятда бой ва мазали таъмга эга. Табиат
қўйнида дам олганда маринадланган ёки қовурилган холда олиб чиқиб
тановвул қилиш учун ҳам қулай.
МАСАЛЛИҚЛАР:
1 кг товуқ гўшти
50 мл соя соуси
2 - 3 ош қошиқ асал
2 - 3 дона саримсоқ (чеснок)
3 - 4 см занжабил (имбирь, ginger)
4 - 5 та кўк пиёз
0.5 ст темпура уни (ёки оддий ун)
3 - 4 ош қошиқ жўҳори крахмали (ёки оддий крахмал)
туз, мурч
Товуқни керакли катталикда тўғраб оламиз.
Саримсоқ ва занжабилни қирғичнинг майда тишларидан ўтказиб оламиз.
Кўк пиёзни майда тўғраб оламиз.
ТАЙЁРЛАНИШИ:
1. Ҳамма масаллиқларни товуқ билан аралаштирамиз.
2. Тайёр бўлган аралашмани устига зич қилиб целофан ёпиб,
камида 1 соатга музлатгичга маринадлашга қўямиз. Лекин қанча кўп турса
шунча гўшти ва мазаси майин бўлади.