Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
«  Oktabr 2010  »
DuSeChPaJuShYa
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2010 » Oktabr » 28 » xikoya
22:50
xikoya

Маккадан Мадинага борадиган карвон йўлининг икки томонида кенг ва бепоён ўтлоқлар бўларди. Болалар у ерларда туя ва қўйларини боқар, ҳайвонларни яйловга қўйиб юбориб, ўзлари эртадан-кечгача болаларга хос ўйинлар билан машғул бўлишарди.

Хаттоб ҳам ўн уч ёшли Умарни туя боқишга қўйганди. У Бани Махзум қабиласидаги бошқа оилаларнинг туяларини ҳам қўшиб боқар, эрта тонгдан то қош қорайгунча кунни ҳайвонлар ортида юриб ўтказарди. Узун бўйли, чайир, бақувват, хийлагина жаҳлдор Умар қатъият, жасурлиги ва меҳнатсеварлиги билан алоҳида ажралиб турарди.
Ҳозир ҳам ҳайвонларни янтоғ, шувоқ каби кўкатлар Арабистон қуёшида қовжираб ётган сайхонликка қўйиб юбориб, бир неча тенгдошлари билан кураш тушишга киришди. У ўзидан ҳам каттароқ болаларнинг учтасига тенг келаётганди. Болалар Умарга ҳар томондан ташланишар, бири оёғига ёпишса, иккинчиси белидан ушлаб, тортиб йиқитишга уринарди. Аммо Умар асло уларга таслим бўлишни истамасди. Ажиб бир эпчиллик билан иккитасини чалқанча ағдарди. Вазиятнинг қалтислигини кўрган учинчи бола тирқираб қочиб қолди. Умар ғолиб чиққанидан шодланиб, у ер-бу ерини қоқаркан, шу пайт кўзи сал нарироқда отдан тушмай, ўғлининг олишувини томоша қилиб ўтирган отасига тушди.


Юрагини ваҳима чирмади. Туяларни ўз ҳолига ташлаб, кураш тушаётганидан отасининг жаҳли чиқишини ўйлаб, оёқ-қўлига титроқ кирди. Қаттиққўллиги, тошбағирлиги, қаҳри кучлилиги билан бутун Маккага довруғи кетган Хаттобдан ўғли у ёқда турсин, ҳатто катталар ҳам ҳайиғиб юришарди. Унинг жаҳли чиқиб қолганида ёки бирор нарсадан аччиқланганида рўпара бўлишдан Худонинг ўзи асрасин. У нафақат қулларнинг, балки кичкина Умарнинг елкасида ҳам қамчисини тез-тез синаб кўрар, жонидан яхши кўрган ўғлини аёвсиз калтаклаб турар, бунинг сабабини сўраганларга ёки ўртага тушмоқчи бўлганларга: «Қўявер, майли пишисин, Хаттобнинг ўғли бўшанг, қўрқоқ ва ношуд бўлиб ўсишини хоҳламайман», деб ўзини овутарди. Шунинг учун Умардан калтак еган ёки курашда енгилган болалар унинг баданидаги, оёқ-қўлидаги калтак, қамчи изларини кўриб тасалли топишарди. Ҳозир ҳам унга қамчи тушиб қолиши ҳеч гап эмасди...

Умар қўрқа-писа отасига қаради. Аммо унинг важоҳатли юзида қаҳр-ғазаб аломатларини эмас, нимтабассум ва мамнунлик кўринишларини ўқиди. Вужудидаги таранглик, зўриқиш бўшашди. У ҳам отасига жилмайиб боқди.

– Яша, ўғлим, менинг арслон ўғлим, - деган хитоблар билан Хаттоб отдан тушди, ўғлининг елкасига залворли қўллари билан бир-икки уриб қўйди. Умар мункиб кетай деди. Отаси яна уни рағбатлантириб қўйди: «Болалар билан кураш тушганингни кўрдим. Ҳар қалай тарбиям беҳуда кетмабди. Чавандозлик ва мерганликда қанчалик илгари бўлсанг, курашда ҳам шунақа мақомга эга бўлибсан. Хаттоблар хонадонига, Бани Махзум қабиласига муносиб ўғлон бўлибсан!»

Ўғли туяларни қайтариш учун чопиб қоларкан, Хаттоб у туғилган пайтни хотирлаб, жилмайиб қўйди. Хотини Хонтаманинг ой-куни яқинлашганида унга: «Қиз туғишни хаёлингга келтира кўрма, Маккада ҳеч кимга гап бермайдиган Хаттобнинг қиз фарзанд кўриши мумкин эмас, агар шу сафар ўғил туғсанг, кейинчалик қанча қиз кўрсанг ҳам розиман», деб дағдаға қилганларини эслади. Ўшанда Аллоҳ унга ўғил ато этди. Ўша ўғли Умарни энди ўзига ўхшаш ботир, шижоатли, ҳайбатли бўлишини орзу қиларди. Умарни қанчалик яхши кўрмасин, ана шу ният йўлида уни калтаклашдан ҳам ўзини тия олмасди. Умар ҳам отасининг юзини, қабиланинг юзини ерга қаратадиган бола бўлиб улғаймаётганди.

«Отажон, раҳм қилинг!»

Бугун энг фожиали, энг бахтсиз кун эди. Бугун мусибатли ва тенгсиз уқубат куни эди. Макканинг таниқли киборларидан бири Умар ибн Хаттоб жоҳилият даврининг қабиҳ ва ярамас бир одатини амалга оширмоқчи эди. У қабиладошларининг урфига риоя қилиб, ўз қизини, жажжигина, муштипар, маъсума қизчасини тириклай кўмиб юбормоқчи эди. Чунки барча ҳижозликлар қатори қурайшийлар ҳам қиз фарзанд кўришни ўзларига айб ва ор санашар, ёшлигидаёқ тириклай ерга кўмишарди.

У ҳовлида ўйнаб юрган қизчасини олдига чорлади. Қизалоқ ўйинини ташлаб, чопқиллаб отасининг олдига келди: «Лаббай отажон!»

– Юр, сени бир ўйнатиб келай! – Умар шундай деб қўлига ёғоч куракчасини олди. Савол назари билан тикилиб турган қизчасига далда берди:
– Ҳозир сенга бозордан чиройли кўйлакча олиб бераман.
Қизи хурсанд бўлиб, отасига эргашди. Улар етаклашиб шаҳар ташқарисига чиқишди. Умар тепалик яқинидан бир жойни кавлай бошлади. Қизи ҳайрон бўлиб сўради:

– Отажон, чуқурни нима қиласиз?
– Унга сени кўммоқчиман.
– Нега бундай қиласиз, ахир мен сизнинг қизингизман-ку, раҳмингиз келмайдими?
– Ота-боболаримизнинг одати – бу!

Аммо қизалоққа бу далил ишонарли эмас эди. Шунинг учун у жонининг борича бемеҳр отадан ва таҳликали жойдан қоча бошлади. Умар икки ҳатлашдаёқ дағ-дағ титраётган қизига етиб олди. Жажжи қўлчаларидан силтаб тортиб яна чуқур олдига олиб келиб ўтқазиб қўйди. Қизча яна қочмоқчи бўлди. Аммо отасининг кучли ва дағал қўллари уни яна чуқур олдига ирғитди.

Шу пайт чуқур кавлаётган Умарнинг отган тупроғи сачраб юз-кўзига сочилди. Отасининг қилмишларини кўзида ёш жаласи, қўрқув ва таажжуб ила кузатиб турган қизалоқ отанинг терчиган юзига сочилган тупроқни ширингина қўллари билан тозалади, соқолини тараб уларни туширди.

– Отажон, мени кўмиб юборсангиз, соқолингизни ким тараб, юзингизни ким тозалайди?

Умар қизининг қўлчаларини силтаб ташлади, ўзини итариб юборди. Яна қазишда давом этди.

Ҳозир унинг қалбида бир-бирига зид икки туйғу кураш бошлаганди: «Олти йил авайлаб-эъзозлаб ўстирган қизчасини ўз қўли билан тириклайин ерга кўмяпти. Борди-ю, уни етаклаб Маккага қайтса, нима бўлади? Қурайшийларнинг масхарасига, таъна-маломатларига қолади-ку!»

Кўмиб юборай, деса, қизининг ялинчоқ нолалари, «Отажон раҳм қилинг», деган илтижолари юрагини қиймалаётганга ўхшарди. Уни ўлдириб юборса, умр бўйи виждон азобига қолиб кетмасмикин?
Бирдан Умар ўзига келди. Фитратидаги тошбағирлик, қаҳри қаттиқлик устун бўлди. Қизчани жаҳл билан, дод-фарёдига қулоқ солмай, чуқур ичига тортиб туширди. Шошиб ерга юзтубан йиқилган қизи устига тупроқ ташлай бошлади. Унинг фарёд солиб ўрнидан турмоқчи бўлганини кўриб, қўпол оёқлари ила мурғак ва ожиз танани босиб турди. Тупроқ қимирламай қолгандан кейингина пешонасидаги терни арта-арта қабрдан узоқлашди. У уйига қараб кетаркан, юзида ғазаб, важоҳат, қаҳр ўйнаб турар, аммо кўзлари ғиж ёшга тўлган эди...

"Ҳaқ ҳaмишa ғoлиб"

Категория: Hikoyalar | Просмотров: 1154 | Добавил: Kelinchak | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 6
0  
6 goodbritney   (18.12.2011 19:07) [Izoh]
Olloh Buyuk! Payg`ambarimiz Muhammad (S.A.V.) bu Johiliyat davriga Nuqta qo`yganlar! Ota onam sizga fido bo`lsin yo Rasulilloh!

0  
5 Zuhri   (07.06.2011 09:23) [Izoh]
Davomi kaniiiiiiiiiiii???

0  
4 moon264   (15.12.2010 01:20) [Izoh]
rahmat!

0  
3 moon264   (15.12.2010 01:19) [Izoh]
Rasmga gap yok!!! happy happy happy

0  
2 KiChKiNtOy   (30.10.2010 03:27) [Izoh]
Raxmat! <3

0  
1 Moxira   (29.10.2010 00:56) [Izoh]
sad juda zur xikoya ekan

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]