Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2010 » Noyabr » 20 » UYQUDAN GUZAL BULIB UYGONING!!
01:22
UYQUDAN GUZAL BULIB UYGONING!!




Уйқудан гўзал бўлиб уйғониш мумкинми? Мутахассисларнинг айтишларича, мумкин, фақат бунинг учун бир нечта қоидаларга риоя қилишингиз лозим.



Гўзал бўлишингиз учун изнингизда 8 соат бор.



1. Киши уйғоқлигида сарфлайдиган қуввати уйқу вақтида тикланади. Инсон ухлаганда унинг териси ҳам кун давомида олинган зарарлардан тикланади. Қаттиқ уйқуга кетганимизда танамиз мелатонин моддаси ишлаб чиқара бошлайди. Бу модда терини тикланишига ва зарарли моддалар билан курашишга ёрдам беради. Агар сиз уйқусизликдан қийналсангиз, мелатонин моддаси қўшилган кремларни харид қилинг.



2. Уйқуга ётганингизда сочларингизни турмакламанг. Сочларингиз узун бўлса, уларни енгилгина ўриб олинг.



3. Ётишдан аввал тузламалар истеъмол қилманг. Гап шундаки, туз танада сувни йиғилиб қолишига олиб келади. Танада сувни йиғилиб қолиши натижасида кўз остида шиш, қопчалар пайдо бўлади.



4. Яқинда ўтказилган тадқиқотларга кўра, уйқусизликка чалинган кишиларда тез қариш, семириш, хотира сустлашиши кузатилар экан. Организм ўзини тиклаб олиши учун 8 соат уйқу лозим. Шунинг учун, уйқу соатингиз 24.00 дан кечга қолмасин.



5. Баланд ёстиқлар − зиён. Айниқса, гўзаллигингиз учун. Юмшоққина, баланд ёстиқларда ухлаш мазза-ку, аммо бунга одатланиб қолманг. Ёстиқ текис бўлсин, аммо қаттиқ бўлмасин. Бошингиз бироз кўтарилиб турсин. Ёстиқсиз ухлаш ҳам яхши одат эмас. Уйқуда бошнинг бироз кўтарилган ҳолда бўлиши, терининг тикланишига ёрдам бериб, шишларни камайтиради.



6. Тўғри уйқу – юз гўзаллигининг гарови. Мутахассисларнинг айтишларича, агар тўғри ухласангиз, юзингиз ранги чиройли бўлади. Инсон уйғонганда унинг териси нурли ва соғлом бўлади. Етарлича ухламаганингиз каби ҳаддан зиёд ухласангиз ҳам терига зарарли.



7. Қаерда ухлаётганингиздан қатъий назар, юзингиздаги пардозни тозаланг.



8. Уйқудан аввал қаҳва ичманг, сигарет чекманг. Қаҳва инсон организмидан 6-7 соат давомида чиқиб кетади. Кечқурун қаҳва истеъмол қилиш ухлай олмасликка олиб келади.



Уйқунинг бузилиши ва издан чиқиши асаб тизимининг заифлашишига олиб келади.



− Ётоғингиз кенг, тўшак қаттиқ, чойшаблар табиий матодан ва тоза бўлиши керак. Ўрин-кўрпа қулай, етарлича кенг ва узун бўлсагина одам бемалол ётиб дам олиши ва узоқ ухлаб, тиниқиб туриши мумкин.



− Агар хона ёруғ бўлса бу ҳам уйқуга кетишга ҳалал беради.



− Ётоқ уйқу жойи бўлсин, айниқча ётоқхонада ишлаш тавсия этилмайди.



− Ўзингизни уйқуга созланг. Уйқуга ётишдан аввал тинчланинг. Душ қабул қилинг ёки китоб ўқинг. Душ қабул қилганингизда яхши нарсалар ҳақида ўйланг. Сув кун давомида йиғилган негатив ҳисларни ҳам ювиб тушади.



- Спорт билан шуғулланиш яхши одат, аммо уйқу билан машғулот орасида 3 соат бўлсин. Акси ҳолда, тана "югуриш”да давом этади ва уйқуга кетиш қийинлашади.



- Вақтни уйқу ҳисобига тежаманг. Ҳар доим бир вақтда уйқуга ётишни ва уйғонишни одат қилинг. Бу ҳар қандай ёшда соғлом уйқу гаровидир.



- Уйқу кийимингиз қўлай ва табиий газламадан бўлсин.



- Ётоқхона шовқин-сурондан ҳоли ерда бўлиши керак.



- Уйқудан аввал хона ҳавосини алмаштиринг. Хона салқин бўлсин.



- Соатга қарайверманг.



- Ётоқхона компьютер ва телевизор турадиган жой эмас.



- Оч қоринга ухлаш ҳам ярамайди.



- Агар ухлай олмаётган бўлсангиз, ётишдан аввал асал солинган илиқ чой ичинг.



- Долчин солинган илиқ сутдан ҳам ухлатувчи сифатида фойланилади.



- Асабийлашган бўлсангиз, уйқудан аввал тинчлантирувчи гиёҳлардан (пионагул, валериана) ҳозирланган дори ичинг.



Уйқусизлик узоқ давом этса, шифокорга мурожаат қилиш зарур.



Ёшлигингизни сақлаб қолмоқчимисиз? Мазза қилиб ухлашни, дам олиб, кучга тўлиб уйғонишни ўрганинг.
Категория: Foydali Maslahatlar | Просмотров: 1116 | Добавил: Milasha | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 8
0  
8 asal   (10.02.2011 09:17) [Izoh]
Rahmat, yaxshi maslahat lekin shularni barini qo'llagandayam uyqusizlikka davo bo'lmasa nima qilish kerak? Man uyqusizlikka chalinganman, umuman uxlolmayman. Endi bo'lsa uyqu dorisiz uxlolmayman, dorisiz uxlashga harakat qilsamda foydasi yo'q. Iltimos maslahat bering!

0  
7 moon264   (16.12.2010 17:11) [Izoh]
juda foidalli ekaaN)))

0  
6 moon264   (16.12.2010 17:11) [Izoh]
thnx)))

0  
5 Milasha   (20.11.2010 15:09) [Izoh]
QAYSI RASMMI

0  
4 Milasha   (20.11.2010 15:08) [Izoh]
ARZIMIDI SILAGA FOYDAM TEGSA MAN HURSANDMAN.

0  
3 dilya   (20.11.2010 13:20) [Izoh]
raxmat

0  
2 shirina   (20.11.2010 11:49) [Izoh]
MA'LUMMOTLAR UCHUN

0  
1 Angeloza   (20.11.2010 11:30) [Izoh]
maslaxatla uchun raxmat smile smile smile smile smile

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]