Юлдуз
Усмонованинг концертини минглаб ашаддий мухлислари соғингани рост. Энг
қизиғи, сўнгги пайтда эл орасида янги шов-шувларнинг болалаб кетгани ва
одамлар бир-бирига ишонч билан тасдиқланаётгани. Уларга асосан, Шерали
Жўраев ва Юлдуз Усмонова юртимизда концерт бериш ҳуқуқига яна эга
бўлишган. Бироқ, "яхши ният, ярим мол” деган мақол ҳануз ўз такрорида
қолади. Агар, бундай гап-cўзлар чин бўлганида, хушхабар элчилари, энг
аввало, ТВ ва радиоларда уларнинг қўшиқлари жаранг сочишидан бошланарди!
Сўнгги маълумотларга қараганда, 1 октябр куни Усмонова Тошкентда
эксклюзив концерт беради. Бир кун ва фақат (тахминан) бир соат! Кенг
омма эса примадоннанинг ушбу жонли чиқишидан баҳраманд бўла олмайди.
Чунки, концерт дастури юртимиздаги АҚШ элчихонаси ҳудудида ўтказилиши
режалаштирилган. Томошабинларнинг аксарияти эса элчихона ходимлари ҳамда
улар томонидан таклиф этилган меҳмонлар. Муҳими, концерт нима сабабдан
ташкил этилаётгани эмас, унда ижро этиладиган куй-қўшиқлар, соғинган
овозимизнинг дилга хуш тараннуми!