Хабарингиз бор Россия эстрадаси "ПриМадоннаси” Алла Борисовна Пугачёва яқин кунларда айнан ўзи қўлга киритган "Примадонна” унвони учун номзодлар ва иқтидорлар кастингини ўтказди. Кастинг натижасида юз минглаб қатнашувчилар орасидан 15та иштиокчи саралаб олинди булар: Азарчугов Алексей, Дмитрий Нестеров, Светлана Валаева, Ольга Сергеева, Татьяна Белей, Абдулла, Севара Назархон, Аника Далински, TREYA, Boobliks Band, «Мелисса» гурухи, Ксения Федулова, Ирина Дельская, «ДНК» гурухи ва Сара Окслар эди. Сўнгги босқич талабларига кўра, иштирокчилар жюри аъзоларига ҳар хил жанрдаги қўшиқларни фақатгина жонли ижрода куйлаб беришлари керак эди, шундай ҳам бўлди ва юқоридаги номлар ичидан Севара Нахархон номи ҳақиқий иқтидор ва "ПриМадонна” унвонига лойиқ деб топилди. Биз чин дилдан юртдошимизни табриклаймиз. |