Рецепт
Бу
таомни тайёрлаш учун сизга асосан товуқ сони гўшти, тухум ва зираворлар
керак бўлади. Товуқни бир қисмидан қийма тайёрлаб, иккинчи қисмига
солиб ўралади. Тайёр бўлган рулетни аввал сувда қайнатилади, сўнгра ёғда
енгил қизартириб олинади. Товуқли рулет ниҳоятда мазали ва бой таъмга
эга. Бу таом дастурхонингизни безаб, оила азоларингизнинг энг севимли
таомларидан бирига айланади.
МАСАЛЛИҚЛАР:
2 та товуқ сони
Начинкасига
1. Товуқ қиймасига майда тўғралган пиёз, саримсоқ, тухум сариғи, нон урвоғи ва зираворларни солиб яхшилаб аралаштирамиз.
2. Фольга қоғозини устига туз ва мурч сепиб товуқ гўштини ёйилган ҳолда қўямиз. Гўшт устидан яна туз ва мурч сепамиз.
3. Гўшт устига қиймани қўямиз.
4. Фольга ёрдамида рулет қилиб ўраймиз.
5. Қайнаб турган сувга рулетни солиб 25 дақиқа қайнатиб пишириб оламиз.
6. Пишган рулетларни совутгичда бир неча соатга қолидармиз.
7. Рулетларни совутгичдан олиб, устидаги фольгани олиб ташлаймиз.
8. Озгина ўсимлик ёғи солинган товада чиройли қизаргунча айлантириб енгилгина қовуриб оламиз.
ЁКИМЛИ ИШТАХА
|