Масаллиқлар:
120 гр шакар,
150 гр сариёғ,
1 дона тухум,
265 гр ун,
1 чой қошиқ қуруқ дрожжа,
озгина туз, ванилин
седана ёки қора майиз, шоколад чипси ҳам ишлашса бўлади.
қизил ва яшил буёқ.
Тайёрланиши:
сариёғ ва шакарни миксерда аралаштирамиз. Тухум, туз, ванилин қўшиб, яна қориштирамиз. Дрожжани ҳам қўшиб юборгач, хамир қоринг.
Хамирни уч бўлакка бўлинг, кичик, ўртача ва каттароқ зувалачалар ҳосил
қилинг. Каттасига қизил ранг, кичигина яшил ранг аралаштириб,
музлатгичга 2 соатга қўйинг. Сўнгра қизил хамирдан узун илонча ясанг,
ранг қўшилмаган хамирни эса ёямиз.Қизил колбасани рангсиз хамир билан
ўраймиз. Яшил хамирни ёйгач, яна колбасанинг устидан ўраймиз. 10
дақиқага музхонада тиндириб, сўнгра ярим сантиметрдан қилиб кесиб
чиқамиз. гап печи патнисига думалоқларимизни териб, устига седана ёки
қора магизни майдалаб, тиқиб чиқамиз. 180 градус иситилган духовкада 10
дақиқа пиширамиз. Пишиб чиққач, думалоқларимизни иссиқлигида пичоқ билан
иккига бўлиб чиқамиз. |