Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
«  Oktabr 2010  »
DuSeChPaJuShYa
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2010 » Oktabr » 23 » Tanishish
02:01
Tanishish

Менинг юрагим ёниб кетаяпти. Бу ёнғинни ўчиришга қурбим етмаяпти. Нега одамлар бир-бирларига ташвишу иш орттиришади? Кўнгилнинг ёп-ёруғ кўчаларига зулмат бостиришади?

Кабристонда ётар одамлар,
Кундузларин алмашиб тунга.
Келмадилар, йўқ, келтирдилар,
Одамларни одамлар бунга!,

-деб баъзан шеър тўқийман ўзимча.
-Мен осмонда учиб юрган эканман. Оламда шундай одамлар ҳам бор эканки, бир лахзада пастга тушириб қўйишар экан, деб панд-насиҳат ҳам ўқийман, ўзимча!

Мен яхшидан ёмонни, душмандан дўстни,
Ажратолмай ўтяпман қон қилиб ўзни.
Бир куни шу қон билан ювинтираман,
Менга аталган тиғни, қадалган кўзни.

Ростдан ҳам, хаммага ишонибман, ҳаммани яхши кўрибман. Холбуки, мен ишонганим, ҳар куни дилдан сўзлашиб, бирга тушлик қилганим, ўзимга дўст билганим, қувонч ва ташвишларимдан хабардор бўлганим кўнглида қароликлар ғивирлабди, бошимга балоликлар ёғдиришни мўжаллабди…

Ҳаммаси, бир кунлик хизмат сафарига кетган кунимдан бошланди. Ишга яхши таасурот билан чиқдим. Столни очдиму, ҳангу- манг бўлиб қолдим. Тўлалигидан зўрға ёпганим- қоғоз папка бўшаб қолганди. Унда биринчи қўлёзмаларим, катта инсоннинг менга ёзиб берган тавсияномалари бор эди! Ҳис- ҳаяжон билан туширган машқларинг илк севгинг каби азиз бўларкан. Йиғлаб ҳам олдим.Кимга керак бўлди бу қоғозлар?..

-Синглим, сиз энди йўқотяпсизми,- деди шу хамхонам оддийгина жилмайиб. Менда ҳам кўп шундай бўлган…

Уйга бир умид билан қайтдим. Чунки бундан уч-тўрт ой олдин ишхонадаги қўлёзмаларимнинг бир нусхасини олиб келгандим-да. Орзиқиб ўша сумкани очдим, аммо улар ғижимланган қоғозлар, кераксиз картонлар билан тўла эди! Бунчалар ҳам содда бўлмасам! Буларни уйга олиб кетаман деб, икки-уч кунлаб қолдираманми-а, ўша ерда!

Эртасига ҳамхонам сафарга кетди. Унинг столидан айрим хужжатларни олишга мажбур бўлдим. Беихтиёр, ўша йўқотганларим орасидаги бир варақ қўлёзмамга кўзим тушди!

Қай ахволда қолдим, шу лахза, билмайман, аммо, билганим, шу кундан эътиборан, одамларга ишонмай қўйдим. Ахир менинг қувонч ва кулгуларимга шерик, орзу-ўйларимнинг сирдошига айланиб қолган бу аёл менинг на овсиним, ва на кундошим! Кундош — кундошга пахта, овсинлар эса бир-бирларига тош отади,- деган гапни эшитгансиз. Кундошлар кайфияти улар учун ягона бўлган эрларига таъсир қилармиш. Овсинлар эса мол-мулк талашишаркан. Мен эса уни таниб ҳам МЕН эдим, уни танимаган чоғимда ҳам — МЕН! Қолаверса меники ўтса ўтардики, унга, уники эса йў-ў-қ…

Беихтиёр у ҳақда айтилган бир гапни эслаб қолдим:-Сиз захарли илоннинг офтобда ётганини кўрганмисиз? Бу роҳатдан илон ўзини ҳар тарафга отади, кулча бўлиб, тангачаларини жилолантиради. Чунки илон ўша дамларда заҳар тўплаётган бўлади. Бир куни ўша заҳарни бетингизга шундай туфлайдики, қочгани жой тополмай қоласиз! Опангиз ҳам бамисоли илон, эҳтиёт бўлинг!..

Эҳтиёт бўлишликни эса, билмабман…
Ногаҳон бир лаққа чўғ куйдирди мени,
Шу бир парча чўғ очиқ куйдирди мени.
Боладек чўққа куйдинг, деяпсизми, йўқ,
Бир найрангбоз мунофиқ куйдирди мени.

Ҳаётда оқ ранг бўлмаса қора рангни ажрата олмаймиз. Ёмон одам бўлмаса яхшини танишимиз қийин. Улар ўзимизни ўзимизга «танитиб» турадилар. Ўзгаларнинг ҳотиржам ҳаёти ва шодликларини кўролмай, уларга дилҳираликлар келтирадиган одамларнинг инсофини сўрайман. Чунки биз- бир макон ва бир замонда яшаётган эканмиз, эллик йил кейин ёки юз йил аввал дунёга келсак, бир- биримизни кўролмасдик, бир биримизга бунақа ёвқарашда туролмасдик. Шундан хикмат ахтарайлик-да, кўрар кўзимиз, юрар изимизни янада равшан айлайлик.

Ҳамма билан бўл яхши муомaлада,
Қўполлик йўқ зиёли таомилида.
Одам Ато ҳам Момо Хаввоимиз бир,
Бириси падар бўлса, бири волида!..
Категория: HAR XIL | Просмотров: 1378 | Добавил: ADMIN | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 141 2 »
0  
14 MrIslombek   (27.02.2011 04:52) [Izoh]
biggrin dry

0  
13 MrIslombek   (27.02.2011 04:52) [Izoh]
happy cool

0  
12 MrIslombek   (27.02.2011 04:51) [Izoh]
surprised

0  
11 MrIslombek   (27.02.2011 04:51) [Izoh]
wink

0  
10 MrIslombek   (27.02.2011 04:50) [Izoh]
zor

0  
9 MrIslombek   (27.02.2011 04:50) [Izoh]
rahmat

0  
8 MrIslombek   (27.02.2011 04:50) [Izoh]
qoyil

0  
7 MrIslombek   (27.02.2011 04:50) [Izoh]
ahahahhaa

0  
6 GeNtLmeN   (25.12.2010 00:23) [Izoh]
raxmat

0  
5 moon264   (15.12.2010 00:20) [Izoh]
oops!

1-10 11-14
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]