Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2011 » Yanvar » 26 » СЎНГГИ ШОВ-ШУВЛАР!
04:13
СЎНГГИ ШОВ-ШУВЛАР!

Гарчи сўнгги пайтларда шўх, ўйноқи оҳангдаги қўшиқлар ижросига эътибор қаратган бўлса-да, ўз вақтида "Маҳзун қўшиқлар куйчиси” номини олган хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ижодига яна ўша оҳанглар қайтганини сезиш мумкин. Радио тўлқинлари орқали тақдим этилаётган мусиқаси Иқбол Муҳаммаджоновга тегишли бўлган "Кўрмадим”  номли таронаси худди шундай, сокин оҳангда куйланган. Эндиликда Улуғбекнининг тинчини мана шу қўшиққа клип ишлаш истаги бузган. Унинг фикрича, клип сюжети ундаги қаҳрамонларнинг кўз қарашлари ва юз ифодаси орқали акс эттирилиши керак. Бу ғоя шахсан унинг ўзига тегишли бўлиб, ҳозирда уни рўёбга чиқаришни қайси режиссёрга ишониб топшириш ҳақида бош қотираяпти. 

****

ТАРЖИМОН ҲАМ КУЙЛАЙ БОШЛАДИ...КУЙЛАГАНДА ҲАМ ҚАНДОҚ!

Таъбир жоиз бўлса, ҳозир ҳамма қўшиқ айтяпти! Уддалаган қандини урсин! Истеъдоднинг чеки бўлмайди, деб шуни айтса керак-да. Куни кеча биз билан интернет орқали боғланган бир хонанда ўзини шундай таништиради:

-Исм-шарифим Алихон Маҳмудов. Асли Қўқонликман. Шарқшунослик институтининг турк филологияси факультетининг бакалавр ва магистратура босқичларини тугатганман. Ижодимни ўтган йилнинг Янги йил байрамидан бошладим. Уйимдагилар анча вақт қаршилиқ қилди. Бироқ, қўшиқ куйламасам, ич-ичимга сиғмайман. Тошиб кетдим! (кулади). Шу пайтгача, топган- тутганларимни йиғиб, 5 та қўшиққа сарфладим. "Армон”, "Биламан”, "Соғиндим-ку”, "Дилбарижон” каби тароналарим радиоканалларда жаранг сочяпти. Яқинда TVM каналида эфирга узатилган «Отанг билмасин» сериалининг 16  қисмини турк тилидан она тилимизга ўгирдим. Қолган қисмларига эса вақтим етмади.

Мана шунақа гаплар. Муҳими, ижодкорлик ўлмасин! Ёшлар вақтини бесамар ўтказганидан кўра, ўзи ишонган турфа соҳаларда иқтидорини, омадини синаб кўргани маъқул. Санъат соҳасида энг муҳим омиллардан бири омад. Омадинг чопмас экан, юз йил чирансанг ҳам наф чиқмайди. Шундай экан, Алихон, бошингизга омад қушингиз қўнар экан, сизни эртага таржимон сифатида ҳеч ким эсламаса ҳам, яхши хонанда дея тилга олиши тайин! Шундай экан, ҳозирча сизга омад тилаб қоламиз!

 

Жасур 

 


Категория: News/Новости | Просмотров: 1151 | Добавил: Milasha | Рейтинг: 3.0/1
Всего комментариев: 3
0  
3 shirina   (28.01.2011 17:57) [Izoh]
OMADINI DERIN

0  
2 Angeloza   (26.01.2011 17:09) [Izoh]
raxmat opajon malumotlar uchun

0  
1 sabr   (26.01.2011 04:54) [Izoh]
men ham artist bo'lsammikina

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]