Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2010 » Noyabr » 27 » Штройзел ва олмали пирог
20:01
Штройзел ва олмали пирог


 Штройзел (streusel) олмон тилида "сепилган" маънони билдирувчи сўз ва пишириқчиликда қўлланиладиган махсус увоқга нисбатан ишлатилади. Турли ҳил булочка, пирог ва кекслар устига  увоқ (штройзел) сепиб пишириш усули Олмонинияда кенг қўлланилиб бошқа мамлакат ошхоналарига ҳам тарқалган. Штройзел асосоан ун, сириёг ва шакардан тайёрланадиган увоқ ва уни кўпинча пиширик устига сепилади. Штройзелни бутунлай хамир ўрнига ишлатса ҳам бўлади. Шунда тайёр бўлаган пишириқни увоқланиб  кетмаслиги учун уни устига каймокли аралашма қуйилади. Тайёр бўлган пирог жуда бой ва мазали таъмга эга булади.

МАСАЛЛИҚЛАР:

Штройзел (увоқ)
•    200 гр ун
•    100 гр сариёғ (ёки маргарин)
•    1 чой қошиқ разрыхлитель
•    150 гр шакар


Начинка (устига қуйилади)
•    1 кг олма
•    200 мл қаймоқ
•    1 та тухум
•    50 гр шакар
•    1 чой қошиқ долчин (рус: корица; eng: cinnamon)


ТАЙЁРЛАНИШИ:



1. Штройзел тайерлаб оламиз. Бунинг учун идишда ун, разрыхлитель ва шакарни  аралаштириб устига сариёғ қўшилади. Тайёр бўлган аралашмани икки кафт орасида ишқалаб увоқ ҳолига келтирамиз.

Аралашмани блендерга солиб ҳам увоқ ҳолига келтирса бўлади.

2. Олмани паррак қилиб тўғраб оламиз.

3. Қолипга штройзелни 3/ 4 қисмини сепиб чиқамиз.

Муҳим:  Штройзелни фақат сепиб чикиш керак. Устидан босилмайди. 

4. Штройзел устидан тўғралган олмани териб чиқиб олма устига долчин сепамиз.

5. Олма устидан штройзелни қолган 1/ 4 қисмини сепамиз.

6. Пирогни 200o C даражагача қиздирилган духовкага 10 дақиқага қўямиз.

7. Алоҳида идишда қаймоқ, тухум ва шакарни аралаштирамиз.

8. 10 дақиқадан кейин пирогни духовкадан олиб устидан қаймоқ ва тухумли аралашмани қуямиз.

9. Пирогни яна 200о С даражагача қиздирилган духовкада 30 дақиқа давомида пишириб оламиз. 

10. Пирог совугач қолипдан олиб, устига шакар кукуни сепамиз.

Категория: Shirinliklar | Просмотров: 2121 | Добавил: Kelinchak | Рейтинг: 1.7/3
Всего комментариев: 7
0  
7 nodira   (27.12.2010 16:28) [Izoh]
0PA SIZGA KATTA RAHMAT UZBIKCHA YOZGANIGZI UCHUN RAHMAT RAHMAT

0  
6 nigora   (08.12.2010 03:28) [Izoh]
recepie uchun rahmat, iltimos napoleon tortini pishirishniyam o'rganila.
oldindan rahmat

0  
5 ShaBnaM_Uz   (28.11.2010 01:05) [Izoh]
Rahmat recept uchun

0  
4 ShaBnaM_Uz   (28.11.2010 01:05) [Izoh]
Tayorlab ko'rsam bular ekan.

0  
3 Angeloza   (27.11.2010 21:28) [Izoh]
smile smile smile smile smile

0  
2 Angeloza   (27.11.2010 21:28) [Izoh]
raxmat tayorlab koramiz INSHA ALLOX

0  
1 Milasha   (27.11.2010 21:15) [Izoh]
RAHMAT MAZALI PIROG UCHUN smile :)

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]