Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
«  Aprel 2011  »
DuSeChPaJuShYa
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2011 » Aprel » 7 » Shou biznes yangiliklari
13:25
Shou biznes yangiliklari
 Уменьшить

Ҳамкасбининг клипида тушиш "мода”да! райҳон манзураникида, манзура райҳонникида... анъана даво м этмоқда!Сўнгги пайтда санъаткорлар бир-бириннинг клипида суратга тушишни ўзларига яхшигина урф қилиб олишди. Райҳоннинг клипида Сардор Раҳимхон, Манзуранинг клипда Райҳон... Навбатдаги янги ҳамкорлар билан танишинг: Жасур Умиров ва Ҳусан. Улардан қай бири хонандаю, қай бири клип қаҳрамони эканига қизиқаяпсизми? Унда билиб олинг: Жасур Умировнинг "Дарёлар бўйида” номли янги таронаси клипида Ҳусан ёш актриса Зарина Низомиддинова билан суратга тушди. Мазкур "қўшмамаҳсулот”ни тез орада мусиқий телеканалимиз орқали кўриб, унга баҳо бериш имконига эга бўласиз. Кузатайлик-чи, навбатдаги қадрдон ҳамкорлар ким бўларкан?

ТАНҚИДЛАР НАТИЖАСИ ЁМОНМАС

Ҳожимурод Бекжанов шу кунларда ўзинининг янги альбоми устида тинимсиз ишлаш билан оввора. Ҳозирча номи мухлислардан сир тутилаётган ушбу альбомдан ўн тўртта қўшиқ ўрин олган. Бундан ташқари унинг янги ёзиб тугатган миллий йўналишдаги "Жамалак-жамалак” қўшиғи ҳам тайёр бўлиб қолди. Тез кунда қўшиқ радиотўлқинлр орқали жаранг сочиб қолади. Аслида Ҳожимурод Бекжановга отилган танқид тошлари қаттиқ зарба берганга ўхшайди, у охирги пайтларда кўпроқ миллий қўшиқлар яратишга уриняпти. Эҳтимол у санъатда енгил-елпи қўшиқлар билан обрў орттириб бўлмаслигини тушуниб етгандир. Ёки бўлмаса репертуарини ранг-баранг қўшиқлар билан бойитмоқчими? Ҳар ҳолда танқид келажак меваси деганларидек, натижаси ёмонмас. 


У БУ БИЛАН НИМА ДЕМОҚЧИ?

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг И. Муҳаммад мусиқаси, Оҳунжон Ҳакимов шеъри билан куйланган "Кўрмадим” қўшиғи радиоканаллари орқали жаранг сочаётганидан хабарингиз бор. У яқинда шу қўшиғига клип суратга олишга ҳам улгурди. Клип тез яқин кунларда "Марказ” телеканали орқали тақдим этилиши кўзда тутилган. Телеэкранда бу клипнинг кетидан Улуғбекнинг яқинда ёзиб тугатган "Кўзларингга қараб” қўшиғи ҳам мухлислар эътиборига ҳавола этилса ажаб эмас. Қўшиқнинг матн муаллифи Б. Бобомурод. Мусиқасини эса Улуғбекнинг ўзи яратган. Қизиқ, қўшиқ мабодо кимгадир тегишли эмасми-а? Хонанда "Кўзларинггга қараб” дея нима демоқчи?



ОЙБЕК ВА НИГОРАНИНГ БИРГАЛИКДАГИ ОРЗУСИ 

Ойбекнинг айтишига қараганда, у Нигора билан биргаликда Ж. Кенжаев мусиқаси, О. Алимов шеъри билан "Орзуга айб йўқ” дея куйлади. Мазкур қўшиққа ҳеч кимникига ўхшамаган замонавий йўналишда клип суратга олиш илинжида юрган хонандаларимиз мухлисларни ҳайрон қолдиришни ҳам ўз орзулари сафига киритишган аниқ. Нима ҳам дердик, тўғри, орзуга айб йўқ. Ёшларнинг омадини берсин...


ШОШМА ШОШАРЛИК ШИОРИ ЭМАС 

Реп қироли Шохрух матбуот ходимларига бир йилдан буён тайёр бўлиши чўзилиб кетган мусиқий альбомини 2011 йилда мухлислар эътиборига ҳавола этмоқчилигини маълум қилди. — Айримлар альбомни ярим, бир йилда тугатишади. Сиз нега дангасасиз деган саволга хонанда ҳеч иккиланмасдан қисқа ва лўнда қилиб шундай жавоб берди. — Шошма-шошарлик менинг шиорим эмас. Тўғрида, шошма-шошарлик билан қўшиқ яратиб, унинг сифатига келганда талабга жавоб беролмайдиган қўшиқлар умрбоқий бўлармиди? Бундай қўшиқларни халқ бир зумда унутиб юборади. 

"СЕНГА” САУНДТРЕКИ 

Хонанда Лола Йўлдошеванинг яқинда янги "Ёндиради куйдиради” фильмга суратга тушганлиги ҳақида хабар берган эдик. Энди эса хонанда шу фильмга саунтрек куйлашга муваффақ бўлди. Саунтрекнинг номи "Сенга” деб номланади. Бу қўшиқни сиз радиотўлқинлари орқали тинглатган бўлишингиз мумкин. Қўшиқнинг мусиқаси Ж. Абдураҳмонов. Сўзи Ф. Комиловники. 


НОТАНИШ ЙИГИТ КИМ БЎЛДИ? 

Нилуфар Усмонованинг қисқа танаффусдан сўнг яна ижодга қайтиши унинг мухлисларини қувонтирмасдан қолмади, албатта. У Ш. Нуралиев шеърига ўзи мусиқа басталаб, "Нотаниш йигит” дея қўшиқ ёзишга жазм этди. Янада янги ва бутунлай бошқача имижда телеэкранларда "Нотаниш йигит” дея куйлаётган хонандани кўрган мухлислар бу сафар уни танишмаса керак. Буниси ҳам майли, нега Нилуфар бирданига "Нотаниш йигит” дея куйлаб қолди? Буёқда аниқ бир гап бо-о-о-р...


Уменьшить
Категория: News/Новости | Просмотров: 1052 | Добавил: shirina | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 5
0  
5 pari   (23.04.2011 12:46) [Izoh]
qoyil

0  
3 GaGa   (08.04.2011 10:09) [Izoh]
yana shulami chiqarmina shularni yoqmiydi iltimos sizlardan

0  
4 Guli__baby   (20.04.2011 12:45) [Izoh]
dugona endi bular ham hit bulsinda

0  
2 MrIslombek   (07.04.2011 23:25) [Izoh]
rahmat

0  
1 MrIslombek   (07.04.2011 23:25) [Izoh]
surprised zor

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]