Шоколадли колбасани бир татиб кўрган ширинлик севучилар бу десерт олдида ўзини тўхтатиб туриши амри махол. Тайёрлаш учун эса вақт хам массалиқлар хам кўп кетмайди, энг қулай тарафи эса духовкани ёқиб ўтиришни хожати хам йўқ.
- 250 гр печенье
- 100 мл сут (ёки сок)
- 100 гр сарёғ (маргарин)
- 5-6 қошиқ шакар
- 2-4 ош қошиқ какао
- турли хил қўшимчалар: ёнғоқ, қуритилган мевалар...
Печенье ва ёнғоқни блендрда майдалаб олинади (порошок холига келгунча, лекин 4/1 қисмини сал йирикроқ холда қолдирилади)
Қуруқ мевалар солинса уларни майдалаб тўғралади.
Кичик кастрюлькага сут, шакар, сариёғ солиб сариёғ ва шакарни эритиб олинади.
Оловдан олгач какао қўшиб яхшилаб аралаштирилади.
Шоколадли массага майдаланган печенье, ёнғоқ ва қуруқ меваларни солиб. яхшилаб аралаштирилади.
Шоколадли массани целофан устига қўйиб колбаса шаклига келтирилади.
Целофанга ўраб морозилкага 2-3 соатга қўйилади.
Столга қўйишдан 20 минутча олдин музлатгичдан олиб қўйилади ва паррак-паррак кесиб столга тортилади.
Қўшимча:
Шоколадли колбаса тайёрлашни бир неча хили бор. Қуюлтирилган сут (сгущёнка), какао ва озгина сарёғ билан хам, Ёки эритилган шоколад билан хам қилинади.
Шоколади усулида:
200 гр печенье
50-100 мл сут
20 гр сарёғ
100 гр шоколад
Сутни оловга қўйиб, сарёғ ва шоколадни қўшиб эритилади. Ва майдаланган печенье билан аралаштириб, фолга ёки целофанга ўраб музхонага қўйилади.