Отабек Муталхўжаев бош мия чайқалиши ва икки тиши синиши билан шифокорга мурожаат қилишга мажбур бўлганлиги, суратга олиш ишлари тўхтатилганлигидан хабар беришмоқда. Қизиғи у қиз боладан калтак еган. Суратга олиш жойига собиқ суйган қизи Отабекни унга нисбатан берган интервьюсидан дарғазаб келиб орқасидан бошига оғир жисм билан урган. Отабек ғиштга юзи билан тушиб тишлари синган.
Ким у? Сабаб нимада? -Талабалик вақтим, "Нефть и газ" университетида ўқирдим, шартномага пул тўлаш керак, "Газ заправка"да оператор бўлиб ишлардим. Ўша пайтлар бир қиз билан ёқтириб учрашиб юрардим. Лекин менга нисбатан хиссиёт эмас, пулим бўлса ёнимда бўлишини сеза бошладим. Фақат пул учун, қачон қарама "Уни олиб беринг, буни олиб беринг" деб сўрайверадиган тиллага ўч қиз эди. Албатта муносабатни бузганман. Хонандаликни бошлагач мана шу каби қизларга атаб қўшиқ куйлайман деб ният қилгандим. Эрга тегиб кетганди, ажрашиб кетибди. Концертимга хам келганди. Сайтларингизда "Борига барака" клипимни премьера қилгандик, мана шу қўшиқ шу қизга аталганди, клипни мохиятини хам кўргансиз. sayyod.comдан олиндиЯқинда бир радиода интервью бериб шу қўшиғим ва бу қўшиқ тарихи хақида айтиб бердим. Лекин қизни номини айтмагандим. Юз фоиз қизларга тегишли эмас, лекин хаётимдан келиб чиққан холда бир қизга аталган ва баъзи қизларга тегишли дегандим. Ўша интервьюни эшитиб дарғазаб бўлиб аввалига ижодий жамоамга узлуксиз қўнғироқ қила бошлади. Кейин борадиган жойларимни билиб таъқиб қила бошлади. "Тун қорақош" қўшиғига клип олаётган пайтимиз уни кириб келганини хам сезмай қолдик. Орқамдан зарба сезиб йиқилдим. Қаттиқ бир жисм билан урди нималигиниям билмаймиз. Йиқилганимда ғиштга юзим билан тушганимга икки тишим синди. Бош мия чайқалиш жарохатини олдим. Сан "Борига барака" қўшиғингни манга куйлаб мени шарманда қилгансан деб тўполон қила бошлади.sayyod.comдан олинди Суратга олиш ишлари тўхтатилди, вахоланки қанча харажат ва харакатлар зое кетди. Кўпроқ шуниси алам қилади. Қиз боламан мани уриб бўлмайди, мени устимдан арз қилиш ярашмайди деб хар нарсани қилавериш яхшимас-ку. sayyod.comдан олинди
odamlarni voy bechora deyishini kutibdi shekilli bu Otabek. vohimasini qareylar shov-shuv qilmoqchi bo'lgan o'hshamay qolibdi. o'zi bu artistlarimizni shuna qizlar urib turish kerak. jaaaa o'zlaridan ketib qolishgan.