Семифреддо италиян тилида "ярим музлатилган" деган маънони англатади ва музқаймоқнинг бир турига киради. Оддий музқаймоқлардан яҳлатилган муссни эслатаувчи майин текстураси билан ажралиб туради. Испанияда уни семифрио деб аташади. Семифреддони бир марта татиб кўрган одам оддий музқаймоқни менсимай қолиши ҳам мумкин.
МАСАЛЛИҚЛАР:
- 400 мл қаймоқ
- 1 ст шакар
- 4 та тухум сариғи
- 100 гр шоколад
ТАЙЁРЛАНИШИ:
1. Тухум сариғини шакар билан яхшилаб кўпиртириб, паст оловга қўямиз.
2. Беш дақиқалар атрофида қуйилади, тинмай аралаштириб туриш керак. Керакли даражада қуйилганини текшириш учун спатула устидан бармоғингизни юргизгандан кейин тоза из қолиши керак.
3. Тухум қуйилгач бошқа тоза идишга бўшатиб олиб, аралаштириб турсак тезрок совийди.Кўпиртириб қўйилган қаймоқ билан тухум сариғини аралаштирамиз.
4. Майда тўғралган шоколадларни хам тайёр масаллиққа қўшиб аралаштириб оламиз
5. Целлофан солинган қолипга семифреддони солиб, 4 соатга музлатгичга қўямиз. Дастурхонга тортишдан 10 дақиқа илгари музҳонадан олиб қўямиз.
Ёқимли иштаҳа.