Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2010 » Noyabr » 21 » Ривоят
20:56
Ривоят
Ривоят қилишларича,
бир киши Иброҳим ибн
Адҳамнинг ҳузурига келиб:
"Эй Абу Исҳоқ! Мен кўп
гуноҳ ишларим билан ўз
жонимга зулм қилган
одамман. Менга шундай
бир маслаҳат бергинки, у
нафсимни гуноҳлардан
тийиб, қалбимга нажот
берсин”, - деди.
Иброҳим ибн Адҳам: "Беш
нарсани маслаҳат бераман,
агар шунга қодир бўлсанг,
маъсият сенга зарар
бермайди ва лаззатлар
кетидан эргашиб ҳалок
бўлмайсан”, - деди.
"Айтинг”, деди бояги киши.
Шунда Иброҳим ибн Адҳам
ва у киши ўртасида
қуйидаги ибратли суҳбат
бўлиб ўтди. - Биринчиси,
Аллоҳ азза ва жаллага
гуноҳ қиладиган бўлсанг,
Унинг неъматларини
емагин”. - Унда қаердан
ейман. Ердаги ҳамма нарса
Аллоҳнинг неъмати-ку?” -
Аллоҳ берган ризқдан еб,
унга гуноҳ қиласанми? -
Иккинчисини айтинг. - Агар
Аллоҳга гуноҳ қиладиган
бўлсанг, Унинг
шаҳарларида яшамагин! -
Машриқу мағриб
оралиғидаги шаҳарларнинг
ҳаммаси Аллоҳники бўлса,
мен қаерда яшайман?! -
Аллоҳ берагн ризқдан
есанг, Унинг шаҳарларида
яшасанг ва Унга гуноҳ
қилсанг!? - Учинчисини
айтинг. - Аллоҳ берган
ризқни еб, Унинг
шаҳарларида яшаб туриб
ҳам гуноҳ қилмоқчи
бўлсанг, Аллоҳ
кўрмайдиган жойни топиб,
ана шу ерда гуноҳ қилавер.
- Эй Иброҳим! Аллоҳ
таолодан беркиниб
бўладими? У ҳамма
нарсани, ҳатто қалбдаги
нарсаларни ҳам билиб
тургувчи-ку! - Аллоҳ берган
ризқдан еб, Унинг
шаҳарларида яшаб ва сени
кўриб, нима деяётганингни
эшитиб туришини билсанг
ҳам гуноҳ қиласанми? -
Тўртинчисини айтинг. -
Ўлим фариштаси жонингни
олгани келганида, унга:
"Мен Аллоҳга тавба қилиб
олгунимча жонимни олмай
тур”, деб айтгин. - Қабул
қилмайди. - Эй инсон, тавба
қилишинг учун ўлимни
ўзингдан даф қилишга
қодир бўлмасанг, қазо
вақтини
кечиктирилмаслигини ҳам
билсанг. Унда нимадан
умид қилаяпсан?! -
Бешинчисини айтинг. -
Қиёмат куни дўзахга олиб
кетиш учун келсалар, улар
билан бормагин! -
Бормайман, деганимга
қарашармиди, барибир
олиб кетишадику. - Шундай
экан, унда қандай нажотни
умид қилаяпсан?! - Эй
Иброҳим! Етарли! Мен
Аллоҳга истиғфор айтиб,
тавба қиламан. - Шундан
сўнг у киши гуноҳоларни
тарк қилиб, вафотига қадар
солиҳ амалларда бардавом
бўлган экан.
Категория: Islomiy/Islamic | Просмотров: 770 | Добавил: Angeloza | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 4
0  
4 moon264   (17.12.2010 13:06) [Izoh]
thnx

0  
3 buxoro6606   (23.11.2010 18:24) [Izoh]
angry

0  
2 buxoro6606   (23.11.2010 18:21) [Izoh]
uzgirls qanisizlar smile

0  
1 buxoro6606   (23.11.2010 18:20) [Izoh]
salom

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]