Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
«  Oktabr 2010  »
DuSeChPaJuShYa
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2010 » Oktabr » 29 » РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ТУШДА КЎРМОҚЛИК ҲАҚИДАГИ ҲАДИСЛАР
00:35
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ТУШДА КЎРМОҚЛИК ҲАҚИДАГИ ҲАДИСЛАР
Тушда бир нарсани кўрмоқ уч турли бўлади. Биринчи, яхши туш, яъни, муборак хоб – бу Аллоҳ Таоло тарафидан бир башорат бўлади. Иккинчи, одам қўрқадиган ташвишли туш – бу шайтон тарафидан бўлади. Мусулмонга озор бермоқ учун кўрсатилади. Учинчи – инсоннинг ўз хаёллари ва васвасалари тушда кўрилади.

Бир мусулмон агар Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу васалламни тушида кўрса, ҳақиқатда Жанобнинг ўзларини кўрган бўлади. Шайтонда Жанобнинг суратларига ўтиб туриб кўриниш қудрати йўқдир.

321. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Кимки тушида мени кўрса, у одам ҳақиқатда мени кўрган бўлади, чунки шайтон менинг суратимга ўтиб кўрина олмас.

322. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Ҳар ким мени тушида кўрса, у албатта, менинг ўзимни кўрган бўлади. Чунки шайтон менинг суратимда кўринмайди ва менга ўхшай олмайди.

И з о ҳ. Аллоҳ Таоло пайғамбаримизнинг ҳаётларида ўзларини қандай шайтоннинг таъсирларидан саломат сақлаган бўлса, вафотларидан кейин ҳам суратларини унинг касридан махфуз сақлагандир.

323. Язид Форсий розияллоҳу анҳу мусҳаф ёзар эдилар. Бир кеча тушларида Расулуллоҳ саллоллоху алайҳи васалламни кўрдилар. Ибн Аббос розиёллоҳу анҳумо у замонда тирик эдилар. Тушларини у зотга баён қилдилар. Ибн Аббос дедилар: Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дегандиларки, шайтон ўзини менга ўхшатиб кўрила олмас. Кимки мени тушида кўрса, у ҳақиқатда мени кўрибди. Кейин ибн Аббос Язид Форсийга дедилар: Сен ўша тушда кўрган одамингнинг шаклларини баён қила оласанми? Язид Форсий деди: Ҳа. Баён қила оламан: у зот қоматда ҳам жисмда ҳам мўътадил бир зот эдилар. (Яъни, на узун ва на қисқа, на семиз ва на ориқ, ўрта бир ҳолда эдилар). Муборак ранглари оққа мойил, буғдойранг эди. Кўзлари сурма қўйилган, оғизлари кулиб турган, юзларининг мудаввирлиги ярашган, соқоллари қалин, юзларини ихота этган ва сийналарини ёпган эди.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: Агар сен у Жанобни уйғоқлигингда кўрган бўлсанг ҳам, бундан зиёда равшан, таъриф қила олмас эдинг. (Яъни, тамоми ўз шаклларини мукаммал баён этдинг). Албатта, Жанобнинг ўзларини кўрибсан.

324. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Ҳар ким мени тушида кўрган бўлса, албатта, менинг ўзимни кўргандир. Чунки, шайтон менинг суратимда кўрина олмас, ва мўмин банданинг туши нубувватнинг қирқ олтидан бири бўлади”.

Имом Термизий рахимахуллоҳ бу муборак китобларини салаф имомларидан икки буюк зотнинг ҳақиқатда буюк насихатлар бўлмиш асарлари билан хатм қиладилар. Биринчиси шуки, бир нарсага хукм қилинадиган бўлса, гумон ва тахмин билан қилинмасин, балки динимизнинг мадори бўлган итбоъи суннат билан иш кўрилсин. Иккинчиси, ҳар бир кас ва нокасдан илм олинмасин, балки диндор инсондан илм олинсин. Дини йўқ инсонга эргашмоқ – халокатнинг ўзидир. У икки асар булардир:

325. Абдуллоҳ ибн ал-Муборак рахимаҳуллоҳ дедилар: Эй, мусулмон, агар қози ёки ҳакам бўлиб қолсанг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киром розиёллоҳу анҳум йулларидан ажралмагин.

326. Имом ибн Сирин рахимаҳуллоҳ дедилар: "Дин илмларини кимлардан олаётганингизга қаранглар” деган сўзлар ҳадисдандир.

И з о ҳ. Ҳадис, тафсир, фиқҳ, тавҳид, ахлоқ ва бошқа тамоми диний илмлар ҳақиқатда диндир. Булар воситалари билан инсон ўз динидан илм, таълим олади, диндорлик ҳукмларини ўрганади. Шунинг учун дин олмоқда, диндор тақволик устозини билиб, таниб, ундан илм касб этиш лозимдир. Устоз ва шогирдга асари буюк бўлади. Сухбат асари кўп замон қолиб кетади. Бир бор ўзгариб қолгандан кейин, тузалмоқ мушкул бўлади.

Бу асар мутаржими
САЙЙИД МАХМУД ТИРОЗИЙ.
1354 ХИЖРИЙ
Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий, "Шамоили Муҳаммадийя”
Категория: Islomiy/Islamic | Просмотров: 1917 | Добавил: Kelinchak | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 1
0  
1 moon264   (15.12.2010 01:21) [Izoh]
happy happy happy rahmat!)

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]