Аёлнинг энг кўп вақти ошхонада ўтса керак. Бугун ошхонамизда кўп керакли бўладиган қозон тутқич тикамиз.
Уйда бор бўлган турли матоларни ташлаб юборишга шошилманг. Улардан
ажойиб қозон тутқич ва яна бошқа қурама усулида нарсалар тикса бўлади.
Керакли материаллар:
- игна;
- ип;
- қайчи;
- ҳар хил газлама парчалари;
- пахта ёки ватин.
Хоҳласангиз қурамасдан, бир бутун матодан ҳам тикиш мумкин, эринмасангиз парсалардан ҳам тикиш мумкин.
Бисмиллаҳ.
Аввал мато парчаларини мана шу шаклда қирқиб оламиз. Бунинг учун бир
квадрат улги оламиз. (Ҳамма шакл учун етади). Шу улги ёрдамида
расмдагидек шакллар қирқиб оламиз.
4 сариқ тўғри бурчак
4 кичик қизил тўртбурчак
16 кичик яшил учбурчаклар
20 кичик сариқ учбурчаклар
4 катта яшил учбурчак
1 катта қизил тўртбурчак
Энди учбурчакларни ямаш (қураш)ни бошлаймиз.
Мана бундай:
Ҳаммаси бўлиб:
Қизил-сариқ ҳосил бўлган тўртбурчакдан - 4 дона
Яшил-сариқдан - 8 дона
Қизил бутун кичкина тўртбурчакдан - 4 дона
Сариқ-яшил-сариқдан ҳосил бўлган тўрғи бурчакдан - 4 дона
Катта қизил тўртбурчакдан 4 дона, ҳосил бўлиши керак.
Мана бу ҳолатда барчасини бирлаштирамиз.
3 бўлакка бўлиб тикилди, энди ўзаро бирлаштирилади.
Тайёр қурама билан тенг бутун мато қирқиб оламиз ва орасига пахта
ёки ватин қўямиз ва кўрпага ўхшаб ҳар жойидан бир илиб чиқамиз.
Бу орасидаги пахта ёки ватин йиғилиб қолмаслиги учун қилинади.
Энди сира ишлов беришга келди. Матони кесаси (кўндаланг) 2 см қалинликда қирқиб чиқамиз.
Агар бутун чиқмаса зарари йўқ, уни мана бу шаклда бир-бирига улаш мумкин.
Ва тутқичимизнинг четига тикиб чиқамиз.
Мана тайёр. Ёнига жуфтлик учун қўлқоп ҳам тикиш мумкин.
Ана энди ошхонада ҳар ишлатганингизда кўзингиз қувнаб, ўзингиз билан