Coca-Cola дастлаб яшил рангда бўлган.
* * *
Эркаклар кичик ҳарфларда ёзилган матнларни яхши илғай олишса, аёлларнинг эшитиш қобилияти кучлироқ.
* * *
Африкада ўзлаштирилмаган майдонлар 28 фоизни, Америкада эса 38 фоизни ташкил этади!
* * *
Ақллироқ инсонларнинг сочида мис ва руҳ моддаларининг миқдори кўпроқ бўлади.
* * *
Норвегияда битта ҳарф — А деб номланувчи аҳоли пункти бор. Бу қишлоқда 300 га яқин одам яшайди.
* * *
Барчамиз
ҳароратни ўлчашда Цельсий шкаласидан фойдаланамиз, унга ўрганиб
қолганмиз ва уни қулай деб биламиз. Лекин шкала ихтирочиси Андерс
Цельсий жуда ғалати одам бўлганини ҳамма ҳам билмаса керак. У шкалани
ишлаб чиққанда, сувнинг қайнаш ҳароратини 0, музлашини 100 деб олган.
Ҳамкасбларидан бирортаси унга ишора қилишга ботина олишмаган, фақат
унинг вафотидан сўнг шкалани ўзгартиришган.
* * *
«Московские
губернские ведомости» газетасининг 1848 йилда чиққан сонларидан бирида
шундай сўзларни ўқиш мумкин: «Никифор Никитин ўзининг Ойга учиш ҳақидаги
аҳмоқона қарашлари учун Бойқўнғир қишлоғига сургун қилинди».
* * *
Тадқиқотларга кўра, стандарт инглизча луғатдаги 25,5 минг сўзларнинг 93 фоизи *. com доменида сайт номи сифатида ишлатилган.
* * *
Вабо
бациллалари пивода нобуд бўлади ва касаллик ривожланмайди. Вабо
қўзғатувчиларини илк марта очган олим — профессор Кох пивони дори
сифатида ичишни тавсия этган.
* * *
АҚШ соғлиқни сақлаш ташкилоти тадқиқотларига оид фактлар:
а) японлар овқатида ёҚни жуда кам ишлатишади ва инглизлар ҳамда америкаликларга нисбатан инфарктга камроқ йўлиқишади.
Б)
бошқа тарафдан, французлар овқатида ёғни кўп ишлатишади ва инглизлар
ҳамда америкаликларга нисбатан инфарктга камроқ йўлиқишади.
в) японлар қизил винони жуда кам истеъмол қилишади ва инглизлар ҳамда америкаликларга нисбатан инфарктга камроқ йўлиқишади.
г)
итальянлар қизил винони жуда кўп миқдорда истеъмол қилишади ва
инглизлар ҳамда америкаликларга нисбатан инфарктга анча кам йўлиқишади.
Хулоса: истаган нарсангизни еб-ичинг! Ҳамма муаммо — инглиз тилида.
* * *
Саккизоёқнинг кўпайиш аъзолари бошида жойлашган.
* * *
Қирол Людовик XIX Францияни бор-йўғи 15 дақиқа бошқарган.
* * *
Инжилдан сўнг жаҳон халқлари тилига энг кўп ўгирилган китоб Сервантеснинг «Дон Кихот»идир.
* * *
Тилла балиқча — инфрақизил ва ультрабинафша нурланишларни илғай оладиган ягона тирик жонзот.
* * *
АҚШнинг Небраска штатида инсонлардан кўра қорамол кўпроқ.
* * *
Италияда Барби қўғирчоқлари сони Канада аҳолисидан ҳам кўпроқ.
* * *
АҚШдаги Оқ уй телефон рақами 202-456-1414.
* * *
Расман қайд этилган энг улкан кроссвордда 82.951 катак бўлган.
* * *
Ўртача
статистик эркак умри давомида бирор марта соқол олмаса, соқолининг
узунлиги 8,5 метрга етарди. Лекин соқол оладиган ўртача статистик эркак
умри давомида бу ишга 3350 соат сарфлайди.
* * *
Акуланинг янги тишлари бир ҳафтада ўсиб чиқиши мумкин.
* * *
Британияда 1845 йилда амалда бўлган қонунга кўра ўз-жонига қсад қилишга уриниш, қатл этиш билан жазоланган.
* * *
Жаҳонда 2,5 миллион врач бор. Уларнинг ҳар бешинчиси рус.
* * *
Пиёз умуман олганда нилуфаргул эканлигини биласизми?
* * *
Америкаликлар бир кунда кийим учун 300 миллион доллар сарфлашади.
* * *
Тушдан сўнг узилган атиргул эрталабгисига нисбатан узоқроқ сақланади.
* * *
Америкаликлар бир йилда 16 минг тонна аспирин ямлашади.
* * *
2 доллар қийматга эга Канада банкнотида тасвирланган парламент биноси устида АҚШ байроғи ҳилпираб турибди.
* * *
Янги туғилган жирафа дуч келадиган илк ҳодиса — 2 метр баландликдан қулаш.
* * *
Дунёдаги термитларнинг умумий оғирлиги жамики инсоният оғирлигидан 10 баробар кўп.
* * *
Эму туяқуши ва кенгуру орқага тисарила олмайди, шу сабабли Австралия армиясининг рамзи ҳисобланади.
* * *
«Colgate» тиш пастаси испан тилли мамлакатларда ёмон сотилади. Чунки бу сўз испанчада «ўзингни ос» деган манони англатади.