Пайпоқ д иоравий йўналишда, пайпоқ тўқилишида, нақшли манжетидан ёки резинкасидан бошлаб 5 спицада тўқилади.
Қанчалик зич тўқилишига қараб, аёлларнинг бир жуфт пайпоғига 100-120
гр,эркакларнинг пайпоғига 120-150 гр, болалар пайпоғига эса 50-70 гр
жун ип керак бўлади. Ҳисоб: Оёқнинг тупиқ қисми ҳажмини ўлчаш керак.
Мисолимизда бу 23 см. Сўнгра пайпоқнинг (манжетнинг эмас) асосий
тўқилиш нусхаси (гули)да тўқилган контрол намунага асосланиб тўқиш
зичлиги белгиланади (масалан 3 петля 1 см га тенг спицаларнинг номери
2.5), кейин тўқий бошлаш учун керак бўладиган петлялар сони ҳисоблаб
топилади.
3 петля * 23 см=69 петля
Бу сон (69) петляни ошириш йўли билан жуфт сонга етказиш керак.
жуфт сон 4 га қолдиқсиз бўлинадиган бўлиши лозим, чунки петлялар 4 та
спицага баробар тақсимланади. Бизнинг мисолимизда петлялар сони 72 тага
етказилган, демак, ҳар спицада 18 петля бўлади (пайпоқ размери 36-37).
Машқ қилиш учун 40 петлядан пайпоқ тўқиб кўриш тавсия этилади. Петлялар
бирга жуфтлаштирилган иккита пайпоқ спицада ҳосил қилинади. Сўнгра
спицалардан бири суғуриб олинадида, петляларнинг бир қатори 1*1 резинка
нусха тўқилишида жуда зич тўқилади, айни вақтда петлялар 4 спицага
қуйидагича тақсимлаб кетилади.
- спицада дастлабки 10 петля,
- спицада 10 петля,
- спицада 10 петля,
- спицада 10 петля тўқилади.
Биринчи спицадаги петляларга тўғноғич қадаб ёки рангли ип билан
белги қўйилиши керак, чунки тўқиш давомида шу спица мўлжал бўлади.
Шундан кейин петлялар ҳосил қилишда қатор бошида ортиб қолган (осилиб
турган) ипнинг учи асосий ипга уланади, шунда туташ доира ҳосил бўлади
ва четки петлялар бўлмайди.
Айлананинг сиртқи томони буйича ўнгдан чапга қараб 1*1 резинка нусха
тўқилишида давом эттирилиб 5 см узунликда тўқилади. Шундан кейин
пайпоқнинг товони тўқилади.
|
Пайпоқнинг товонини тўқиш: Пақпоқнинг тўқилган қисми
икки тенг бўлакка бўлинадида, фақат 2 спицадаги, яъни 3 ва 4
спицалардаги петлялар тўқилади (1 ва 2 спицалардаги петлялар пайпоқнинг
товонини тўқишда иштирок этмайди). Тўқиш қўлай бўлиши учун аввало икки
спицадаги петляларни бир спицага (3 спицадан 4 спицага) тўқиб кўчириш
тавсия этилади, сўнгра пайпоқ тўқилишида тўғри полотно (товоннинг
баландлиги) тўқилади. |
|
Товоннинг баландлиги қуйидагича аниқланади: полотнонинг бир
четидаги петлялар сони бир спицадаги петлялар сонига тенг бўлиши
(мисолимизда четки петлялар 10 та бўлиши) керак. кейин ўнг петлялардан
иборат қатор тўқилгач, тўқиш тўхтатилади. Товонга шакл бериш учун
петлялар сони камайтирила борилади. Бунинг учун четки петляларни ҳам
қўшиб ҳисоблаб ҳамма петлялар 3 та тенг қисмга бўлинади (агар петлялар
сони 3 га қолдиқсиз бўлинмайдиган бўлса, қолдиқ петляни ўртадаги қисмга
қўшиш керак). |
|
Мисолимизда петлялар қўйидагича тақсимланади: ён қисмларига 6
петлядан ва ўртасидаги қисмда 8 петля тўғри келсин. 1 қатор
(полотнонинг тескари томони) – ҳаммаси терс петля: аввало 1 ён қисмнинг
6 петляси, кейин ўртадаги қисмнинг ҳамма петлялари (охирги петлялардан
бошқалари) тўқлади, охирги петля эса 2 ён қисмнинг қўшни петляси
билан бирга терс петля қилиб қўшиб тўқилади (2 ён қисмнинг 5 петляси
тўқилмай қолади). Полотнонинг иккинчи ўнг томони айлантирилади. |
|
2 қатор (полотнонинг ўнг томони) – ҳаммаси ўнг петля четки петля
тўқилмасдан иккинчи спицага кўчирилиб, спицада таранг тортилади, кейин
ўрта қисмнинг охирги петлядан бошқа ҳамма петлялари тўқилади, охирги
петля эса 1 ён қисмнинг қўшни петляси билан бирга, орқа деворчасидан
илиб олиб, ўнг петля қилиб қўшиб тўқилади. Полотнонинг энди иккинчи
(тескари) томони айлантирилади. |
|
1 ва 2 қаторларнинг тўқилиши такрорланади ва ён қисмларнинг ҳамма
петлялари ўрта қисмнинг четки петлялари билан қўшилиб бўлгунча шу
тарзда тўқиш давом эттирилади (товони тўқиш ўнг петлялар қаторида
тугатилади). Шунда спицада ўрта қисмнинг петляларигина (8 петля) қолади. |
|
Пайпоқнинг учини петлялар сони камайтирила бошлагунга қадар тўқиш.
Пайпоқнинг учи ҳам доиравий йўналишда ўнг петлялар ҳосил қилиб
тўқилади. Товоннинг ўрта қисми петлялари турга спицага пайпоқнинг ўнг
томони буйича полотнонинг четки петляларидан янги петлялар (ҳар бир
четки петлядан битта ўнг петля, жами 10 петля) териб олинади. Бўш
спицадан фойдаланиб 1 – спицадаги 10 петля тўқилади, бундан кейин
бўшаган спица билан 2 спицадаги 10 петля тўқилади. Бўшаб қолган спицага
полотнонинг иккинчи томонидан юқорига айтиб ўтилган тартибда янги
петлялар (ҳар қайси четки петлядан битта ўнг петля, жами 10 петля)
териб олинадида, шу спицага товон ўрта қисмининг 4 петляси тўқиб
ўтказилади. Энди 4 спицанинг ҳаммаси петлялар билан банд, лекин 3 ва 4
спицадаги петлялар сони 1 ва 2 спицалардаги петлялар сонидан зиёдроқ
бўлиши лозим (пайпоқнинг юзи, яъни подъёми оёққа тор келмаслиги учун
шундай қилинади). Доиравий йўналишда тўқиб бориб, бир вақтнинг ўзида 3
ва 4 спицалардаги ортиқча петлялар камайтирилиб кетилади. Петлялар шу
тарзда камайтирилишидан ҳосил бўладиган дағалликлар юрганда оёққа
ботмаслиги учун уларни товоннинг четига тўғри келтириш, яъни 3
спицадаги энг биринчи петля билан 4 спицадаги энг охирги петляни қўшиб
тўқиш керак. бу спицаларни ҳар бирида 10 тадан петля қолгач, петляларни
камайтириш тўхтатилади ва пайпоқ жимжилоққа етгунга (мисолимизда 6 см)
тўқилади. |
|
Пайпоқ учун петляларни камайтириш:
1 спицанинг биринчи 2 петляси орқа деворчасидан илиб олиб,
ўнг петля қилиб бирга қўшиб тўқилади, иккинчи спицанинг охирги 2 петляси
олдинги деворчасидан илиб олиб, ўнг петля қилиб бирга қўшиб тўқилади.
Сўнгра 3 спицанинг биринчи 2 петляси орқа деворчасидан илиб олиб ўнг
петля қилиб, 4 спицанинг охирги 2 петляси олдинги деворчасидан илиб
олиб, ўнг петля қилиб бирга қўшиб тўқилади. Ҳар бир спицада биттадан
петля қолгунча шу тарзда петлялар камайтирилиб тўқиб борилади.
Спицаларда биттадан петля қолгач, ип узунроқ қилиб узилади, петлялар
таранг тортилиб, мазкур ип билан тикилади, ипнинг учи тўқийдиган крючок
билан пайпоқнинг тескари томонига тортиб чиқарилиб, шу томонда
қолдирилад | |