Суратга олиш майдонига кириб келганимизда, баланд қилиб қурилган катта оқ фонга кўзимиз тушди. Видеоклип айнан, шу оқ фонда суратга олинаётган бўлиб, арча ўйинчоқлари ва зарлар билан безатилган эди. Майдончада байрам шукуҳи, ҳамма қувноқ кайфиятда ва Янги йилни нишонлаётгандек кўринишда эдилар.
Суратга олиш майдонида ижодий гуруҳдан ташқари, хонанда Паризоднинг яқинлари, дугоналари ҳам бу клипда, оммавий саҳнада суратга тушаётган эдилар.
Паризод (хонанда): - Бу клип ғояси ойижоним Дилбар опадан чиқди. Аввалига бошқача қилмоқчи эдик, чунки, клип режиссёри Жонрид акадан оқ-қизил кўринишда, суратга олиш ғояси билдирилган эди. Лекин, кейин ойижоним шу кўринишни ўйлаб, клип режиссёрини чақириб, маслаҳатлашдик ва шу кўринишда суратга оладиган бўлдик. Қўшиқ шеърини ўзим ёздим, мусиқаси ҳам ўзимники. Клипда икки хил кийимда бўламан. Бу клипда мени яқинларим, жиянларим, дугоналарим ҳам суратга тушишмоқда. Клип режиссёри сифатида Жонридни танлаганимизни сабаби, мен уларга ишонаман. Улар аввалги клипларимдан бирида оператор бўлганлар. Улар суратга олган кўп клипларни кўрганман ва менга маъқул бўлган.
Жонрид (клип режиссёри):- Паризодни аввалги клипларидан бирида оператор сифатида қатнашган эдим. Унда Жасур Шаметов режиссёрлик қилган эди. Бу "Янги йил” қўшиғининг клипини, трек йўналишида суратга олмоқдамиз. Янги йилга атаб, байрамдек (оқ фон ва зарларга ишора қилиб) суратга олинмоқда. Клип Янги йил қувончини етказиш учун суратга олиняпти, деса ҳам бўлади. Клип учун оқ фон бугун кеч соат 18.00 дан бошлаб, 5 соат давомида қуриб битказилди. Бу клипни бошқа, Янги йил мавзусидаги клиплардан фарқи, бошқа клипларда Арча, Қорбобо ва Қорқиз бўлади. (кулиб) Бизда эса улар йўқ. Клип фотоаппаратда суратга олинмоқда. Бундан олдин ҳам бир неча клипларни фотоаппаратда суратга олганман.
Янги йил қўшиғини хозирданоқ сал пастроқдан кўчириб олишингиз мумкин.