Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2010 » Noyabr » 26 » Панжара ортига нигох. Алишер Рахматуллаев..
12:56
Панжара ортига нигох. Алишер Рахматуллаев..




Алишер Рахматуллаев хақида сўнгги хабаримиз бу хукм ўқилганлиги хақидабўлганди.

 

Ўша пайтлар Алишер турмада сақланаётган пайт кимдир билан уришиб "Санчасть”га тушгани хақида миш-миш хам бир зумда болалади.

Куни кеча ўша миш-мишга алоқадор ходиса юзасидан туман судларининг бирида суд жараёни бошланганлигидан хабаримиз бўлди. Бу хақида албатта хукм чиқарилиб қонуний кучга кирмагунча хабар бера олмаймиз.

Хуллас, албатта бу воқеа юзасидан судга Алишер Рахматуллаев хам келтирилганлигида у билан учрашишга қарор қилдик.

 

 Алишернинг отаси билан кўчада қисқача сухбат қурганимизда республика газеталарида хонандаларнинг интервьюларидан хафа эканлигини куюниб сўзлади.

-Ўша хонандани тушунмадим тўғриси. Нима кераги бор шунча вақт ўтиб яна оламга жар солавериш? Қилмишига яраша жазосини олгандир нима кераги бор хадеб бу мавзуни кўтариб нолийвериш? Биласизми биргина ёлғиз ўғлим бор холос. Бизга осон бўляпти деб ўйлашадими?Келтирилган зарарларни хам қопладимку.

 





Бироз вақт ўтиб Алишернинг олдига кирдик. Бироз сухбатлашиб ўтиргач "Сетора” гурухининг солистларидан Малика хам келиб қолди.

Фурсатдан фойдаланиб уларни бирга суратга хам олдик.(Ўнгда)

 

Бугун айнан Маликанинг интервьюсини ўқигандим. Мана кўриб турганимдек у бугунги кунгача сизни қўллаб қувватлаб ёнингизга келиб турган экан. Демак тўй хам бўлиши мумкин?

Алишер: -Бугунги кундаги тушукунлик холати, қийинчилик бошимга тушганида бир нарсага иқрор бўлдим-ки, инсонга бундай кунларда фақат ота она дўст бўлиб тушунар экан. Ёнингиздаги дўсту биродарлар эса фақат сизнинг мансабингиз, пул,  яхши мошинангиз, кўриниш ва қандайдир бир ўриндаги  инсон бўлганингиз учун хурмат қилишар экан. Албатта яхши инсонлар кўп лекин атрофимдаги аксарият инсонлар айнан шундай манфаат учун йиғилган экан. Бу кунларда яна ота онам билан биргаликда  Малика хам доим ёнимда бўлиб далда бўлди.

Қора кунларим бошланишидан 3 кун аввал Улуғбек Рахматуллаев билан бир жойда кўришиб қолдим шунда у "Алишер мен Сизни жудаям хурмат қиламан ука, лекин ён атрофингиздаги одамлар яхши инсонлар эмас, шу нарсалардан панд еб қолманг, санъат  ва йўналишингизни хам хурмат қиламан. Ва хақиқий акангиз сифатида шу нарсани маслахат бераман, ёнингиздаги одамларга қараб юринг, дўст танлашда адашманг” деган гаплари халигача эсимда турибди. Мана шу кунларимда Малика ва "Сетора” гурухи қизлари ёнимда бўлишди. Хар қанақа гаплар чиқариб юборишибди, лекин бир нарсани айтаман: Маликани хали хам севаман. Хозир бўлажак рафиқам Малика ва "Сетора”нинг қолган қизлари билан "Уч тақдир” деб номланган фильмда суратга тушишаётган экан, омад тилайман. Бу фильм юксак даражага етишишини хохлардим. Яқинда МТВА-2010 тақдимот маросими бўлиб ўтади, йилнинг энг яхши эркак санъаткорига бу йил харакат қилиб ўз устида ишлаганлардан муносиб деб Даврон Эргашевни биламан. Аёл санъаткорлардан эса Нилуфар Усмоновани. Бу қиз нафақат бу йил балки уч йилдан бери ўзини кўрсатиб келмоқда ва ўзига яраша юксак чўққисига чиқиб бўлган деб ўйлайман. Кейин агар гурухлар бўйича номинациялар бўлганида "Сетора” гурухини тавсия қилиб уларга бу мукофотни олишларини ният қилиб қолардим.

Энди мухлисларга айтадиган гапим; чиққанимда катта матбуот конференцияси ташкил қилиб, барча саволларга жавоб бераман. Мухлисларимни халигача жуда хурмат қиламан, севаман уларни. Улар мен билан биргаликда қайғурганликларидан хурсандман. Мана бир йилдан бери шоу-бизнесда бўлмаган бўлсам, хануз Алишер Рахматуллаев деб ёдда сақлаб қўшиқларим хам халигача хит даражасида турганлигидан хурсандман. Худо хохласа 2011 йилда бундан хам зўр хитлар тақдим қиламан деб ўйлайман. Айнан шу йили "Сетора” гурухи билан "Бегона  эмассан” қўшиғимизни иккинчи фаслини тақдим этамиз.

 

Малика, бу йигитни учратганингиздан кейин, бўлиб ўтган воқеалардан кейин хеч пушаймонлик хиссини сездингизми?

Малика: -Пианинода қора ва оқ клавишлар бўлганидек, хар бир инсонни хаётида қора ва оқ йўллари бўлади. Ўн беши қоронғу, ўн беши ёруғ. Ман  қайтанига хаётимда нима бўлмасин ёнимда хақиқатдан хам эркак борлигидан хурсандман.

 

Катта синов сизга хам тушди

Малика: -Катта синов тушди, лекин кимдир ўта олмайди кимдир эса ўта олади. Бу Худодан берилган синов, қайси биримизни кўпроқ яхши кўрса, кўпроқ синов берса керак. Демак бизни бир-биримизни бахтимизни кўриб, қани ўта оласизларми, йўқми деб синов берилган. Лекин қандай қийин бўлмасин биз ўтяпмиз. Нима бўлса хам олдинга олға деб юрамиз.

 

Балки Алишерни бошига тушган бу ишдан кўпроқ рахмингиз келганидан хануз ёнидадурсиз? Мухаббат ва рахмни ажрата олдингизми ўша пайт?

Малика: -Хаётда кучук ёки мушукни жонини оғритса рахмим келар, одамга эса рахм қилиш бу мухаббат эмас, севги бир маротаба ва бир умрга келади. Келганида хам ўз маъсулияти, яхши ва ёмон кунлари билан келади. Менда мана шундай қоида, бир маротаба севиб бир умрга турмушга чиқиш. Одамга рахм қилиш керак эмас деб биламан, агар унга рахмингиз келса Худо : "Сен унга рахм қилдингми, мана сенга хам синов” дейди. Табиатан одамларга рахмим келмайди, демак шундай бўлиши керак бўлган, шу нарсадан ўтиши керак бўлган ва бу унинг тақдири деб тушунаман.

 

Аниқлик: Маликанинг келинлик либосида тарқалган суратлар "Уч тақдир" фильмидан.


Оила аъзоларингиз қандай фикрда? Уларда Алишер борасида бошқа фикр бўлиши мумкин, хар холда қамоқда.

Малика:-Онам мени тилло одам. Оила аъзоларим шу онам ва укамдан иборат. Мени хамиша қўллаб қувватловчи энг яқин дўстим хам шу онам. Суд жараёнларига хам мен билан келдилар, агар онам Алишерни хурмат қилмаганларида келмасдилар.Замонавий оиладанмиз, хар бир ота-она фарзандига бахт тилаб унга қарши чиқмаса керак.  

 

Алишер: Маликани онаси Нигора опа мени шу кунлар жуда хам қўллаб-қувватладилар, уларга хам жуда каттакон рахмат айтаман. Бошимдан ўтган нарсадан хеч хам хафа эмасман. Ўзимга жуда катта дарс олдим. Менга ўзи мана шу нарсалар керак эди, туртки бўлди. Худо хохласа 2011 йил мухлислар мени янги имидж, янги йўналиш ва янги қўшиқлар билан кутиб олишади деб ўйлайман. Ота онам ва севган ёрим Малика мен учун озодликка чиқиб яна хам ишлаш учун туртки бўлишяпти. Хеч кимни айблай олмайман, мени айбим ўзимни ишонувчанлигим. Йигит кишига қирқ хунар оз деб бекорга айтишмаган, бир хунарни қилиб кўрдик бунга тушдик, кейингисида Худо хохласа "нормальный” бўлади. Мухлисларимга мен хали шоу-бизнесни тарк этмаганлигимни айтишим мумкин. Алишер Рахматуллаев шоу-бизнесда ўзи истаган чўққиларга хали чиққани йўқ. Хали анча кучли чўққилар кутиб турибди. Менимча инсонга хаётда қийинчиликсиз бахт келмаса керак. Менда хамиша қандайдир бир қийинчилик бўлиб ортидан катта бир омад ва бахт келади. Қийинчиликлардан қўрқмайман чунки йигит кишини бошида бўлиши керак деб ўйлайман. Хар бир қийинчилик бир мактаб, ўзингизга бир нарса олар экансиз.

 

Малика: (Хазиллашади) Сизни бахтингиз мен эканман-да бўлмасам?

 

Алишер: Малика менга севгисини бир эмас беш баробар исботлаб берди, совуқ кунлар қорларда суд жараёнларимга қатнашди, буни хеч қачон унутмайман. Хаттоки яхши кўрган овқатларимни халигача олиб келади. Едириб хам қўяди. Маликани севимли ёр қилиб танлаганимдан ота-онам хам хурсанд деб ўйлайман. Ота онамга шу қийинчилик кунларим ёнимда туришганига каттакон рахмат айтаман. Хаётда адажониз ва онажониздан бошқа азиз нарса йўқ экан, шу нарсага амин бўлдим.Ёнингизда турган дўстлар аввалига сизни кўкларга кўтаришади, бошга фалокат келса йўқ бўлиб, бориб бошқаларни кўкларга кўтаришади. Ота онангиз ёнингизда қолади холос.

 

Хозир бу ерда бўлаётган суд хақида, яъни турмада калтакланганлигингиз сабаб жиноий иш кўрилаётган экан.

Алишер: -Бу нарсалар хозирча сир. Яқинда хаммаси тугайди ва катта матбуот конференцияси ўтказилганида айтаман хаммасини. Асосийси мана хозир кўриб турганингиздек соппа-соғман ва хаммаси яхши. Сардор Рахимхон билан боғлиқ масалаларни хам бу ерларда мухокама қила олмайман, биз санъаткормиз, матбуот орқали бир-биримизани "Мени ундай қилди” дейиш   бизларга ярашмайди. Сардор Рахимхонни акам ва дўстим сифатида хурмат қилганман. Бу иккимизни орамизда бўлган муаммо, буни иккимиз хал қилишимиз керак эди. Газеталарда хўжа кўрсинга гапириш яхшимас. Хаммасини вақт кўрсатади.








Категория: News/Новости | Просмотров: 1707 | Добавил: Milasha | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 4
0  
4 Guzal   (27.11.2010 16:52) [Izoh]
sad sad sad

0  
3 ShaBnaM_Uz   (26.11.2010 22:06) [Izoh]
smile

0  
2 Angeloza   (26.11.2010 14:54) [Izoh]
Udache smile smile smile smile smile smile

0  
1 Milasha   (26.11.2010 14:15) [Izoh]
bechora yahshi qushiqchidi nima bugandayam omad unga..

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]