Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2011 » Fevral » 6 » Палов тарихига назар
04:40
Палов тарихига назар
Палов тарихига назар
Палов тарихига назар
 
Таркибини асосий қисмини гуруч ташкил қилувчи палов(ош) таоми қадим замонлардан буён маълум ва машҳур. Ушбу овқат тури ҳақидаги маълумотлар халқ оғзаки ижоди – эртак ва афсоналарда ҳам учрайди. Шарқ халқлари қадимий ёзувларида X-XI асрлардаёқ паловни тўй, халқ сайллари, байрам ва маъракаларда шоҳ таом сифатида тановул қилингани ўз аксини топган. ХVI асрга келиб, ошнинг тўғралган гўшт ва гуручдан тайёрланиш усули ва масаллиқлар рўйҳати манбаларда ёзилган эди. Халқ табобатида ош шифобахш хусусиятга эга эканлиги, холсизликда, оғир касалликларни енгишда инсон организм учун фойдали эканлиги таъкидланади.
Ошни оғир жисмоний меҳнатдан аввал ва кейин, баҳор, куз, қиш фаслларида, ҳаво босими ўзгарган пайтларда истеъмол қилишган. Табиблар султони Абу Али ибн Сино беморларни даволашда ошдан фойдаланганлиги ҳақида кўп афсона ва ҳикоятлар мавжуд.
Шундай афсоналардан бири Бухоро амирининг ўғли ҳақида. Шаҳзода кунлардан бир кун камбағал оиланинг қизини севиб қолади. Йигит шоҳнинг ўғли, қиз оддий бир ҳунарманднинг қизи... Ўша давр қонунларига кўра улар бирга бўлишлари мумкин эмас эди. Ишқ ўтида мажнун бўлиб ёнган шаҳзода ёр ҳажридан куйиб, бетоб бўлиб қолади. Уйқусизликка учраб, иштаҳаси йўқолади. Умуман овқат емай қўяди.
Валиаҳднинг яқинлари хавотирланиб, ибн Синога чопар юборишади. Беморни сўроқ-саволга тутиб, касаллик боисини билиб бўлмасди. Йигит қалб туғёнини ошкора айтишга ийманарди. Шунда Абу Али ибн Сино шаҳзодани томир уришига қараб ташҳис қўймоқчи бўлади. Ибн Сино бобомиз юрак уришини томир орқали текшириб, барча ҳасталикларни аниқлай олардилар. Шаҳзоданинг юрак уриши эса, уни севги дардига мубтало бўлиб, ҳижрон ўтидан қийналаётганини сездирибди.

Ибн Сино шаҳардаги барча маҳаллаларни биладиган инсонни топиб келишни буюрибдилар. Топиб келинган инсон маҳаллалар номини айтаётганда буюк табиб шаҳзода юрак уришига эътибор каратади. Бир маҳалла номи айтилганда шаҳзода юраги бошқача ура бошлабди. Кейин ўша маҳалла оқсоқолини топиб келишибди. Оқсоқол барча маҳалладошларини номма-ном айта бошлабди. Табиб эса йигит томирига қўлини қўйиб, юрак уришига аҳамият берибди. Бир ҳунарманд ҳақида айтилганда, шаҳзода ҳаяжонланибди. Ҳунармандни чақиртириб, фарзандлари исмини бирма-бир айтиришибди. Ҳунарманд қизининг номини айтганда шаҳзоданинг юраги гупиллаб ура бошлабди.
Сир очилибди. Шаҳзода ўша ҳунарманднинг қизига ошиқу беқарор бўлиб қолган экан. Ишқ дарди холдан тойдирган шаҳзодага Ибн Сино тўйгача кучга тўлиб, ўзига келиши учун ҳар ҳафта ош ейишни буюрган экан.
Палов-ош сўзи ҳарфлари ушбу таом масаллиқлари бош ҳарфидан тузилган..

П – пиёз.
А – айз (сабзи)
Л – лаҳм (гўшт)
О – олийо (ёғ)
В – вет (туз)

О – об (сув)
Ш – шоли (гуруч)
Табобат отаси Абу Али ибн Сино номи ош билан бевосита боғлиқ эрсада, кейинги авлодлар ҳам бу таомнинг мукаммалашувига ўз ҳиссаларини қўшишган. Шубҳасиз, паловхонтўранинг мазали ва машҳур бўлишида шоликор деҳқонлар, чорвадорлар, деҳконлару уй бекалари ва албатта маҳоратли ошпазлар сабачилар десак, муболаға бўлмас.

Категория: Quyuq Taomlar | Просмотров: 1091 | Добавил: MrIslombek | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 5
0  
5 sevara   (23.03.2011 23:46) [Izoh]
juda kerakli ma'lumot yoqti raxmat....

0  
4 Angeloza   (08.02.2011 02:12) [Izoh]
smile smile smile smile smile smile smile

0  
3 Angeloza   (08.02.2011 02:12) [Izoh]
malumot uchun raxmat juda yoqdi

0  
2 Angeloza   (08.02.2011 02:11) [Izoh]
zor malumot ekan

0  
1 Reliable   (06.02.2011 07:36) [Izoh]
Gap yoq zor ekan rahmat malumot uchun. Hurmat ila " Reliable "

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]