Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2011 » Fevral » 22 » Пайғамбар С.А.В ни мазах қилган рассом ёниб кетди!
23:27
Пайғамбар С.А.В ни мазах қилган рассом ёниб кетди!
Пайғамбар С.А.В ни мазах қилган рассом ёниб кетди!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сиймоларини карикатура орқали мазах қилиб, дунё мусулмонларининг қахр ғазабига учраган Даниялик карикатурачи рассом Курт Вастергаард, ўз уйида чиққан ёнғин туфайли халок бўлгани хақида www.zimbio.com веб сахифаси хабар тарқатди.

Веб сайт, ушбу шов шувли хабарни Саудия Арабистонида нашр қилинадиган газетанинг биридаги хабарга асосланиб берганини ёзади. Дания мулозимлари бу воқеани иложи борича оммага етказмасликка уринаяпти, чунки ёнғин чиқиши анча сирли бўлиб, кўп хонадонли уй ичида фақат Курт Вастергаард нинг уйигина бу ёнғиндан жиддий зарар кўрган.

Воқеа содир бўлган жойда ишлаган мутахасислар оловнинг бошқа хонадонларга ўтиб кетмагани сабабларининг тагига етмаяпти. Воқеадан хабар топган http://www.siirtanket.net/ веб сахифасининг ёзишича, улар бу хабарнинг тўғри ёки нотуғри эканлигини аниқлаш мақсадида, Курт Вастергаард ишлайдиган Jyllands Posten газетасига сим қоқишган. Бироқ, газета ходимлари бу хабар хақида аниқ бир нарса дея олишмаган. Бироқ, мазкур веб сахифа ходимлари, карикатурачи рассомнинг ёнғин ичида қолиб халок бўлгани тўғри эканлигини, Дания ахолиси ўртасида бу хабар шов шувга айланиб улгурганини, ва хатто, ўша ердаги Турк Жамиятлари воситасида бу хабарнинг тасдиқланганлиги хақида ёзишади. Веб сахифага кўра, ёнғинни ўз кўзи билан кўрган гувохлар хам бор.

Курт Вестергаард ўзининг машъум карикатурасини 2005 йилда, Jyllands Posten газетида эълон қилдирганди. Карикатура мусулмон оламининг ғазабини жунбушга келтирган, бир қанча мамлакатлардаги Дания элчихоналари олдида норозилик намоишларидан ташқари рассомнинг хаётига бир неча марта суиъқастлар уюштирилганди.

Радикал Ислом гурухлари Курт Вестергаарднинг боши учун 1 миллион доллар маблағ хам қўйишганди. Шундан буён карик
атурачи, полициянинг кучайтирилган химояси остида яшаб келаётганди.

Категория: News/Новости | Просмотров: 1178 | Добавил: MrIslombek | Рейтинг: 3.3/3
Всего комментариев: 10
0  
10 mixa   (02.03.2011 10:05) [Izoh]
ollox xak

0  
9 миха   (02.03.2011 10:03) [Izoh]
оллох хак у бу дунега бир пасилга енибди у дунега доим енади иншооллох

0  
8 Indira   (26.02.2011 20:58) [Izoh]
Jon berguchi ham olguchi ham bu Ollohimdir. Men faqat toba qilaman, va men bu insonga achinaman u ham biza kabi inson lekin o'zi bilmagan holda kotta gunoh qilib qo'ydi, Men umid qilamanki bundan hamma o'ziga saboq oladi deb.

0  
7 Guli   (26.02.2011 20:53) [Izoh]
Ollohim to'g'ri jazo beribdi.

0  
6 Amin   (25.02.2011 17:21) [Izoh]
Bunday Insonlar tirikligidan uligi afzaldul OLLOH naqadar adolatli ZOTDUR !

0  
5 Angeloza   (23.02.2011 19:49) [Izoh]
Jazosini olibdi ishiga yarasha Alloh qudratli

0  
4 bonuu   (23.02.2011 16:55) [Izoh]
qanday isbotlaysizlar,mavzu 100% ishonch bilan yozilmagan.agar o'lgan bo'lsa juda hursandman. ajab bo'lsin.

0  
3 Reliable   (23.02.2011 02:20) [Izoh]
Subhan ALLAH !!! ALLAHIM HAQ VA ADOLATLI KIM KIMAPTI KIM TORTMABDI JAZO BERGUVCHI HAM RAGBATLANTIRGUVCHI HAM YOLGIN ALLAH !!!

0  
2 gul   (23.02.2011 01:32) [Izoh]
vvvaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaa vvvvvvaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaa

0  
1 gul   (23.02.2011 01:32) [Izoh]
barcha narsaga qodir olloh jazoyini bersin

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]