Главная » 2011»Fevral»8 » ОЗОДБЕК. “РАШКИМ” ТАРОНАСИНИ ҲИНДЧА КУЙЛАЙДИ!?
23:08
ОЗОДБЕК. “РАШКИМ” ТАРОНАСИНИ ҲИНДЧА КУЙЛАЙДИ!?
Айни пайтда Ўзбек санъатида рейтинг ҳақида гап кетганда, №1 ким деганда, ўйлаб нетмай, Озодбек дея жавоб ҳозирлаймиз. Ҳақиқатан ҳам ишлаган, ижод қилаётган ва тинмай ОАВларида реклама қилинаётган ижодкорга шундай мақом берилиши, табиий. Ундан аввалоси эса Яратган ёрлақан бўлиши ҳам керак! Мана, у олмаган мукофот қолдимикан дея савол беринг-чи? Рекорд даражасида яккахон концертлар беришда давом этяпти. ТВда шоуси ҳам бор. Текин эди, мана унга ҳам рекламаларсиз чипталар талаш бўлиб сотиляпти...Ёшларнинг бошини силаяпти (ё устозларидан кўрганига ё кўрмаганига амал қилиб!). Интернетни умуман тушунмаган хонанда яқиндан бошлаб, мухлислари билан ҳам чатлаша бошлаяпти, ўз электрон манзилини очди. Унинг янги тароналаридан бири "Рашким” деб номланади. Тинглаган бўлсангиз, қўшиқ мутлақ хонанда услубига яқин эмас. Гўё Ҳиндистонда қор ёғиб, одамлар пальто излаб бозорма- бозор юргандек гап! (Бу ҳазил қўшиқ яхши ё ёмонлиги ҳақида эмас, албатта!) Назарбеков янги услубларда ўзини синаб кўряпти. Нега? Негалига жавобни интервьюда оламиз. Дарвоқе, сўнгги маълумотларга қараганда, "Рашким” ҳинд тилида ижро этилиши мумкин. Ким билсин, кези келиб, бирон Болливуд фильмида жаранглаб қолса...Ахир, омадли санъаткор-ку, камига умид қилса, кўпига ишонса бўлади!