Отабек Муталхўжаевнинг рейтинги водийда жуда баланд дея изоҳлайди, концерт ташкилотчиларидан бири. Шу боисданми, Муталхўжаев декабрнинг 14 кунини водийлик мухлислари даврасида ўтказади! Маълумотларга қараганда, белгиланган кунлар мобайнида у 42 та яккахон концерт беришга шартнома имзолаган! Ҳар куни 3 тадан концерт, дам олишга эса фурсат йўқ. Ана сизга яна бир рекорд кўрсаткич! Водий гастролидан қайтгач, Отабек Туркияга жўнаб кетади. Хонанданинг продюсери Феруза Нодированинг айтишича, у Истамбулда икки соатлик машҳур бир кўрсатувда бошловчилик қилади. Ишга барака, ижодкорлар!