Масаллиқ: 6 дона ўртача катталигидаги яшил олмалар (900 г); 2 ош қошиқ маргарин ёки сариёғ; 100 г ҳамда 2 ош қошиқ шакар; 3 та тухум; 175 мл. сут; 90 г. ун; Чой қошиқ учида сода, ванилин.
Олмаларни пўстидан ва ичидан тозалаб олинади. Ҳар бир олмани саккиз бўлакларга бўлинади. Тавада маргарин ёки сариёғ билан бирга 100 г шакар, 60 мл сувни қиздирилиб, ўртача оловда қайнатилади ва бўлакларга бўлиб олинган олмаларни солиб, гоҳ-гоҳида аралаштирилиб турилади (тахминан 15 минут ёки олма бўлаклари тилла рангга киргунга қадар, шакарли масса эса қуюқлашгунча).
Шу билан бир қаторда тухумларни эмалланган идишга чақиб солинади, қолган икки ош қошиқ шакар қўшилади ва махсус тухум бўлагич асбоб билан буталанади, кетидан сут, ун, таъбга кўра туз, сода, ванилин қўшилади. Тавадаги олмали масса тайер бўлгандан кейин устига тухумли масса қўшилади ва 220С да қизиб турган духовкада чамаси 15 минут пиширилади (Шарлотка ишиб, тилла рангга киргунга қадар)