Нилу шоу-бизнес оламига хобби сифатида кириб келган бўлса-да унинг оригинал танқидий йўналиши жиддий оммалашишини тахмин қилиш қийин эмас. Бунга сабаб илк"Тошкент кечасида" номли таронасирадиоларда "айлана" бошлагач жудаям кўп одамларни қизиқтириб қўйганлигини рости хам гувохи бўляпмиз. Халққа дархақиқат ёш қизларимизнинг керагидан кўпроқ ишваланиб нозланиб куйлаши жонга теккан кўринади. Нилунинг қўшиқларида эса хаттоки йигитларимизга хам ўрнак бўла оладиган жиддий охангни илғаш қийин эмас. Бир тарафдан қани энди хамма санъат асли жиддий нарса, масхарабозлик циркка ярашар деган маънода ижод қилса?
Яқин кунлар қўшиқ ва клипи премьера тариқасида тақдим қилинадиган Нилунинг "Барби эмасман" қўшиғи унинг ижодидаги аниқ йўналиши махсулоти сифатида намоён бўлади. Долзарб мавзулар, шоу-бизнес оламидаги сахна орти хаёти ва умуман ёлғонга қарши курашдаги адолатли тароналар Нилунинг ижод намуналарида бўлади.
Энг асосийси унинг стратегияси халққа ёқиши ва енгил хазм бўлиши учун дидли юмор тарзида бўлади. Нилунинг кейинги нишонига қандай мавзулар ва балки...кимлар хам тушиши хозирча сир. Ишонаверинг, шоу-бизнес Нилу ёрдамида яхшигина жонланиши аниқ. Кутилмаган ва хайратлантириб катта шов-шув бўладиган қўшиқлар ёзиб тугатилмоқда.