Бу француз тортининг асл номи "Mille-feuille" ва унинг рецепти биринчи
марта 1651 йилда чоп этилган "Француз ошхонаси" номли китобда
келтирилган. Mille-feuille бошқа мамлакатларда "Наполеон" номи билан ҳам
машхур. Тахмин қилинишича французлар бу тортнинг италиянча тайёрлаш
услубини "Наполитан торти" деб аташган ва вақт ўтиши билан наполитан
сўзи наполеонга айланиб борган. Наполеон тортининг турли ҳил тайёрланиш
услублари мавжуд бўлиб, у жуда майин ва мазали таъмга эга.
МАСАЛЛИҚЛАР:
Биринчи хамир:
150 гр сариёғ ёки маргарин
1ст ун
Иккинчи хамир:
2 ст ун
100 мл сут
1 та тухум
чимдим туз
Крем:
6 та тухум сариғи (ёки 3 та тухум)
1 ст шакар
60 гр крахмал ёки ун
600 мл сут
150-200 гр сариёғ
ТАЙЁРЛАНИШИ:
Икки ҳил хамир қориб олиб кейин иккаласини бирбирига қўшамиз.
1. Биринчи хамирни тайёрлаш учун муздек сариёғга ун қўшиб...
2. ...хамир холига келгунча қориштирамиз.
3. Тайёр хамирни совутгичга қўямиз.
4. Иккинчи хамирни тайёрлаш учун унга сут, тухум, туз солиб қорамиз ва...
5. ...муштлаб ҳамир холига келтирамиз.
6. Хамирни бироз ёйиб олиб ўртасига совутгичда турган сариёғли хамирни қўямиз.
RAHMAT SINGLIM BARAKA TOPING,YANA BIR ILTIMOS BIZE NI QANDAY PISHIRISHNI KURSATIB BERING ILTIMOS, 7,8 YILCHA BULIB QOLDI QIMAGANIMGA BAZI JOYLARINI ESLOLMAYAPMAN,BALKI JOYLAB BUGANDIRSIZ HOZIR QIDIRIB HAM KURAMAN,OLDINDAN RAHMAT