Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2010 » Noyabr » 8 » NAMOZ O'QISH, XAM FARZ ,XAM QARZ
13:33
NAMOZ O'QISH, XAM FARZ ,XAM QARZ

Тақдирнинг тақозоси ила мусулмон бир йигит, Узоқ Шарқнинг Сахалин ўлкаларида қамоқ жазосини ўтарди… 
Шароит оғир, совуқ, унинг устига санаторий эмас бу ер… Лекин йигит тақводор, Аллоҳдан қўрққан инсон эди ва намоз банда зиммасида то ўлимгача эканини яхши биларди.
Шунинг учун қийин шароитга қарамасдан, намозни ўз вақтида адо этишга тиришарди. Уни тоат-ибодатда собитлигини кўрган атрофидаги кўринишлари инсон, қалблари эса ҳайвон сифат бўлганлар унинг бу ибодатини хуш кўришмасди. Унга намоз ўқитмасликка ҳаракат қилишарди. Намоз ўқиётган пайтида келиб қолишса, устидан мазах қилиб кулишар, турткилаб ўтишарди. Бўлаётган қаршиликларга қарамай, йигит ибодатни тарк этмас, Аллоҳга итоатни қийин кўрмасди. Лекин бу худосизларнинг баттар жазавалари қўзир, душманликлари янада ортарди. Кундан-кунга уни хўрлашлар, қийнашлар ортиб борарди.
Иш шу даражага бориб етдики, кунлардан бирида, бир нечта нокаслар уни биргина ички кийимда, ташқарида, Сибирнинг аёзли аччиқ совуғи билан юзма-юз қолдиришди. "Қани Аллоҳинг бўлса, сени бир сақлаб олсин-чи!!!»
Изғирин совуқ, деярли кийимсиз, очиқ ҳавода...Олдинда ҳали янада совуғи кучаядиган қаро тун...Ўлим билан яккама-якка.... 
Тонг отди....
Эрталаб қамоқхона бўйлаб бир хабар яшин тезлигида тарқалди....Нима эмиш, «Кечаси, қўриқчиликда турган икки аскар, совуқдан қотиб ўлиб қолибди...” Унинг кетидан сал ўтиб, яна бир хабар аввалгисидан тезроқ тарқалди. "Тонгда бир маҳбус биттагина ички кийимда қамоқхона маъмуриятига кириб келибди...” Субҳаналлоҳ!!!
Энди келинглар, тунда нима воқеа бўлганини йигитнинг ўзи ҳикоя қилиб берсин: 
"... Шу алфозда, биргина кийимда ҳайдаб чиқаришди. Ҳар қандай қалин кийимда ҳам дош бериш маҳол бўлган совуқ. У ёққа юрдим, бу ёққа юрдим, ҳеч қандай паноҳ топгулик ўрин йўқ… Нажотдан умидим узилиб, охири тақдирга тан бердим. Сўнгги имконим, Роббимга дуо қила бошладим...
”Эй Роббим! Берган умрингга розиман. Мендан рози бўлгин... Мендан ўтган камчиликларимни, гуноҳу-хатоларимни мағфират этгин. Жонимни мусулмон ҳолимда, иймон калимаси ила олгин, Ўзингни раҳматинг ила буркагин.....”
Совуқ борган сари танимни чулғай бошлади...Титрай бошладим.... Аъзоим баданим қақшарди...Тилим дуо қилишга ҳам айланмай қолди.... Ўлимимни кута бошладим.... Кўзларим аста-секин юмила бошлади...
Бир вақт танимга бир нарса текканини ҳис қилдим... Нима экан??! Жунли бир нарса....Кўзимни минг уриниб, аранг очиб қарадим... 
Каттакон қутб айиғи.... Улкан, баҳайбат, важоҳатли.. Энди менга ташланади, танамни бурдалай бошлайди дея, қимирлашдан ҳам ожиз ҳолимда ётибман.... Лекин, негадир айиқ шошилмасди.... Бир вақт махлуқ аста-секин мени ўз қучоғига олди... Танамни айиқнинг иссиқ танаси кўрпа мисол ёпиб олди.... Баданимда иссиқ ҳароратни ҳис қила бошладим... Бир неча соатдан бери давом этиб келаётган совуқнинг аламидан сўнг, озгина ҳаловатни ҳис қилиб, кўзим секин уйқуга кетди....
Кўзимни очсам, ҳамма ёқ ёп-ёруғ, тонг отган, ёлғиз ўзим ялангликда ётибман. Ок айиқ эса ғойиб бўлганди...”


"Сиз Парвардигорингизни ҳукмига (яъни, мушрикларни дарҳол азобга дучор қилинмаганига ва Сизни турли машаққатли синовлар билан имтиҳон қилишига) сабр қилинг. Зотан, Сиз шак-шубҳасиз, Бизнинг кўз ўнгимизда (яъни, ҳифзу-ҳимоямизда) дирсиз”

Категория: Islomiy/Islamic | Просмотров: 921 | Добавил: Moxira | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 4
0  
4 moon264   (15.12.2010 19:15) [Izoh]
rahmat!

0  
3 moon264   (15.12.2010 19:15) [Izoh]
voooy,,,, juda ham zooor!!! hursand boldim!!! happy happy happy

0  
2 KiChKiNtOy   (07.11.2010 22:26) [Izoh]
kotta raxmat Moxira . umrizdan baraka topin . happy

0  
1 KeNjAtOy   (07.11.2010 07:12) [Izoh]
raxmat tasirli ekan smile

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]