Концерт бироз кечикиб бошланди, ва Лола катта қизил лола ичидан куйлаб чиқди.
Қизиқ тарафи сахнада аввал лола кўринмай, сахна тагидан ғунча бўлиб очилиб, чиқиб кела бошлади, унинг ичида эса Лола.
Декорация, чироқлар, рақслар, либослар, шоу аъло даражада.
Зал томошабинлар билан лиқ тўлди, сўзсиз аншлаг!
Хар бир сахна кўринишида раққосларнинг либослари оддий эмас.
Энг гўзал сахна кўриниши бу "Ромео ва Джульетта" фильмига куйланган саундтреки бўлди. Сахна гўё театрдек, ўша замон рухиятида бўлди. Либослар, рақслар, сахна постановкаси барчани лол қолдирди.
"Ундан нимам кам?" дуэти Лоланинг бир ўзи ижросида янгради. Демак истак шундай бўлган?
Яқин соатда барча сифатли суратлар ва репортаж.
Илк лолалар тақдим қилган Шахзода концерт бошлангунча мухлислар билан ўз "концерти" билан овора бўлди. Манзура, сахна ортидаги Шахноз ва Артемларнинг фикрлари Концертдаги ютуқ ва камчиликлар.