Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2010 » Dekabr » 17 » ЛИМОН
09:40
ЛИМОН
Лимон Аллоҳ таолонинг инсонга берган неъматларидан биридир. У бир қарашда оддий мева бўлса ҳам таркибидаги флаваноидс моддаси сабабли инсон организмидаги қон айланиш тизимини кенгайтириш орқали қоннинг юракка енгил боришини таъминлайди. Шунингдек лимон витамин С га бой бўлиб, унда бу витамин апельсинга қараганда тўрт бора кўпроқ.
Болгар олими Альберт Сцент-Гиоргий лимондаги П (Р) компонентини очиб, бу компонент қон айланишини яхшиланишига, катарактада, қондаги холестеролни пасайиши ва оғриқларда ёрдам беришини ихтиро қилди.
Минералларга бой бўлган лимон таркибида калий мия ва асаб тизимларини озиқлантиришда, кальций суяк ва тишларга, магний кальций билан биргаликда инсон организмида оқсил ҳосил бўлишида катта аҳамиятга эга. Шу билан бирга лимоннинг ўткир ҳиди ва таъми инсонни стресс ҳолларида ҳам яхши ёрдам беради. Ҳозирги кундаги ҳид билан тинчлантиришда (ароматерапия) лимоннинг ёғи тинчлантирувчи сифатида қулланилади. Юзга сурилган лимон уни гўзаллаштиради. Унинг танага ҳам фойдалари катта бўлиб масалан, лимон соки лимфа томир тизимларини тозалайди. Лимон ошқозонга оғир овқатни ҳазм қилишда ёрдам бериб, у кальций, цинк, оқсил ва турли витаминларни енгил организмга тушишини таъминлайди. Лимонни доимий тарзда истеъмол қилиш соч тукилишини олдини олади. Улар жигар ва ўт пўфагининг ишлаш жараёнини яхшилаб, организмдан токсинларнинг чиқиб кетишига яхши восита бўлади. Лимонни шакарсиз истеъмол қилиш тавсия этилади, шунда у ўз фойдали витаминларни йўқотмайди.

Унинг касалликларга қарши восита эканлиги ҳаммамизга яхши маълум. У имуннететни кучайтириб, танамизни касалликларга қарши курашувчанлигини орттиради ва канцероген таналарини ундан чиқариб ташлашда ёрдам беради.

Фойдали маслаҳатлар

Томоқ оғриғи безовта қилганда бир стакан лимон сокини бир стакан сув билан аралаштириб бир чой қошиқ шакар солиб ҳар икки соатда истеъмол қилиш лозим. Нафас олиш йўллари шамоллаганда эса саримсоқ (чеснок) пиёзни эзиб, яримта лимон билан аралаштириб асал қўшиб ейиш зарур. Бу нафас йўлларини юмшатишда ёрдам беради. Сийдик йўллари шамоллаганда олча ва лимон сокини сув билан ичиш керак. Шамоллаш, тумов каби касалликларда лимон сокини иссиқ сув билан ичиш тавсия этилади бу танадан токсинларни ва микробларни чиқишида ёрдам беради. Лекин ич қотиш билан қийналган беморларга бу усулни тавсия қилмаймиз. Оёқ титроғида ёки кальций етишмаганда бир стакан сувга бир қошиқ лимон сокини аралаштириб ичиш лозим.
Тиш касалликларида, кариесда лимон соки билан оғиз чайиш яхши манфаат беради ва бу тишларингиз эмалини бақувват қилиб уларни оқартиради. Яна унутмангки, бу табиий нарса. Бир қошиқ овқатдан олдин истеъмол қилинган тоза лимон соки астма касаллигида яхши ёрдам беради.
Ошпазга маслаҳатлар.
Ҳозирги кундан кунга тарқаб бораётган соғлом турмуш тарзида лимоннинг ўзига хос ўрни бор. Дунё ошпазлари лимонни овқатларга қушиши билан бу таомнинг мазасини табиийроқ ва ширинроқ ва шу билан фойдалироқ қилишини тан олишмоқда. Лимон ишлатилган таомга туз ва уксус каби нотабиий нарсаларни ишлатиш камаяди. Бу эса соғлиғимизга анча яхши таъсир этишига аминмиз.
Ўзингиз билган билимларингизни бошқаларга ҳам етказишга ҳаракат қилинг. Шундагина берилган билимлар сизга ҳам бошқаларга ҳам фойда келтиради. Аллоҳ таолонинг берган неъматларини ўрнида ишлатинг. Аллоҳ ердаги барча нарсаларни инсон хизмати учун яратган. Берилган неъматлар учун Аллоҳга шукр қилишни унутманг.



Категория: Salomatlik Sirlari | Просмотров: 1504 | Добавил: Angeloza | Рейтинг: 2.5/2
Всего комментариев: 4
0  
4 shirina   (18.12.2010 17:09) [Izoh]
happy happy

0  
3 shirina   (18.12.2010 17:09) [Izoh]
RAXMAT MA'LUMOTLAR UCHUN

0  
2 moon264   (17.12.2010 21:10) [Izoh]
brrrr!!!

0  
1 Angeloza   (17.12.2010 09:41) [Izoh]
smile smile smile

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]