Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2011 » Yanvar » 19 » Kichkina fartukcha tikishni o'rganamiz
08:59
Kichkina fartukcha tikishni o'rganamiz

Кичкина фартукча

Керакли нарсалар:

Бир хил рангдаги газлама;

Гулли газлама;

Газламаларга уйғун ип;

Тикиш машинаси.

 

 

Энг аввало қизингизнинг ўлчамларини оласиз. Бўйиндан тиззагача ўлчам, бел ўлчами ва кўкрак ўлчами.
Газета ёки каттароқ қоғозга ўлчамларни ҳисобга олган ҳолда (фартук узунлиги, этак қисмининг кенглиги, боланинг кўкрак қафаси) андоза чизиб чиқинг. Бир хил рангдаги газламани букланг (икки қават бўлсин). (Агар юмшоқ сийпаниб кетадиган газлама бўлса, бир-икки жойидан бир-бирига игна-ип билан илдиринг. Сўнгра андозани газламанинг устига қўясиз, ва 1-05 см чок ҳаққи учун қолдириб кесамиз. Икки парча ҳосил бўлди.

Энди гулли матодан истагингизга кўра 5-7 см қалинликда парпарак кесиб оламиз. Узунлигини ўлчаш учун фартукнинг айланмасини (парпарак тикиладиган айланаси) ўлчаб, унга 2 баробар келадиган узунликда қилсангиз бўлади. Масалан айлана 25 см бўлса, парпарак 50 см бўлади ёки ундан камроқ. Бурма ҳосил қилиш учун машинада тасманинг бир тарафини тикиб чиқамиз. иккинчи тарафини эса 05-1 см қайтариб тикамиз.

Сўнгра бурма ҳосил қиламиз (ипнинг бир учидан тортилганда мато ҳам тортилиб бурма ҳосил бўлади). Энди эса парпарагимизни фартукнинг четига игна ип ёрдамида тикиб чиқамиз. сўнгра эса машинада тикиб қотирамиз.

Парпаракни ҳозирча сариқ матонинг бирига қотирдик. Машинада тикиб, дазмол қилганимизда мана бундай кўринишга келди.

Мана бу кўриниши эса матонинг иккинчи ярми тикилгани. Бунинг учун парпаракларни ичкарига оласиз ва иккинчи матони унинг устига қўясиз ва тикасиз. Кўриб турганингиздек фартукнинг тепа қисми тикилмаган, мана шу еридан ўнгга ағдарамиз.

 

Ва фартугимиз мана бу кўринишга эга бўлади.

Ўгирилгач тикилмаган қисмини мана бу шаклда тикамиз ва дазмоллаймиз. (Тикиш билан бирга дазмол ҳам ишлатсангиз бу ишларингизнинг тозалигини сақлайди).

Энди фартугимизнинг боғичларини тикамиз. Аслида боғични ҳам парпарак билан биргаликда тикиб юборсангиз ҳам бўлади. Бўйин қисмининг бошдан ўтказиладиган боғичини ҳам тикамиз.

Парпарак учун ишлатган матомиздан мана бундай шаклда чўнтаклар кесиб оламиз. Чўнтакларнинг тепа қисми учун 2 см тикиш ҳақи қолдирилган, четлари учун эса 1 см. Четларини дазмол билан буклаб,

сўнгра қўлда тикамиз, кейин машинада бостирамиз. Истагингизга кўра чўнтакларни жойлаштиринг.

 


Мана фартукларимиз тайёр.
Худди шу шаклда катталарга ҳам фартук тикса бўлади. Расмда кўрсатилган гулнинг тикилишини эса яқин кунларда сайтимизга қўямиз, ИншаАллоҳ.

Категория: Foydali Maslahatlar | Просмотров: 2154 | Добавил: shirina | Рейтинг: 3.0/2
Всего комментариев: 4
0  
4 Angeloza   (20.01.2011 18:58) [Izoh]
рахмат

0  
3 Angeloza   (20.01.2011 18:56) [Izoh]
зор екан мен хам тикаман

0  
2 ziza   (20.01.2011 02:46) [Izoh]
zo'rku ,raxmat katta kon

0  
1 shirina   (19.01.2011 09:00) [Izoh]
smile smile

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]