Главная » 2010»Dekabr»18 » Хукм кучга кирди, Ойдин билан боғлиқ можаролар эса..Endi u qamaladimi?
00:22
Хукм кучга кирди, Ойдин билан боғлиқ можаролар эса..Endi u qamaladimi?
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида 1 декабрь куни Юсупова Ойдинга нисбатан ЎзРЖКнинг 165 моддаси билан чиқарилган 5 йил озодликдан махрум қилиш жазоси, ЎзРЖКнинг 72 моддасини қўллаш йўли билан 1 йил шартли жазо тайинлаш хақидаги хукм қонуний кучга кирди.
Гарчан расмий равишда қонуний хужжатга асосан Ойдин айбдор деб топилган бўлса-да унинг айтадиган анча гаплари албатта бор. Булар хақида бироз кейинроқ хамма нарса ўз ўрнига келиб, Ойдин хам рухан ва хам жисман ўзига келгач бўлишиши хақида айтиб ўтди.
Бу орада Ойдин билан "Даракчи” газетасинингходимларидан Садоқат Аллаберганова билан можаролари авж ола бошлаганидан хабар топдик. Ойдин Садоқат ва шоир Ахад Қаюмни судга бериши хақида биз билан бўлишди.
Демак, "Даракчи” газетасидаги унга боғлиқ қандайдир бир маълумотмиёки хатоликми хозирча билмадигу, лекин Ойдин норози.
Садоқат Аллаберганова билан эса сухбатлашганимизда аксинча, Садоқатнинг ўзи Ойдинни устидан прокуратурага арз қилиш истаги борлиги, фақат Ойдинни онасига рахми келганидан бу ишга қўл урмаётгани, яқин кунлар газетада Ойдинни юбораётган хақоротли смсларини чоп этишга киришганини айтди.
Хукм ўқилди...
Асосийси Ойдинни бахти у озодликдан махрум қилинмагани. Албатта хар кимни ўз хақиқати бор, у хақиқатлар ортида яна чексиз, чексиз хақиқатлар уланиб кетилавериши хаёт қонунларидан бири.
Қарс икки қўлдан чиқмас мақолига эътибор қаратадиган бўлсак, менинг шахсий фикрим эса гохида қарсак овозини чиқариш учун икки қўл ишлаши шарт эмас.
Ахир ўша қарс овози бир қўл иккинчисини урганида хам чиқиши мумкин-ку!