Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
«  Aprel 2011  »
DuSeChPaJuShYa
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2011 » Aprel » 6 » КЕЛИНЛИ ҚАЙНОНА
19:53
КЕЛИНЛИ ҚАЙНОНА
Картинка 31 из 14376

Мустақил ҳаётга одим отган янги келинчак, ширин онлари билан биргаликда, баъзи бир қийинчиликларни ҳам бошидан ўтказади. Янги оила, янги қоидалар...янги катталар. Уларнинг ҳар бирини табиатини ўрганиш, кўнглидан чиқа билиш вақт талаб қилади. Бизнинг мақоламиз янги келинларга оила муносабатлари ҳақида сабоқ бериш эмас. Бу ҳақда кўпгина китоблар ва мақолалар битилган. Кўп ҳолларда келин, куёв, қайнона ва қайнота муносабатларида асосий ўгит ёшларга берилади. Албатта, ёшлар катталарнинг насиҳатларига, йўл кўрсатишларига муҳтож, аммо...
Аммо дедигу, мақоламизни қандай давом эттириш ҳақида бироз қийинчиликка дуч келдик. Ўйлаб кўрсак, қайнона ва қайнота янги келин олишгандан сўнг қандай қийинчиликларга дуч келиши ҳақида деярли гапирилмайди. Бу дегани, бу қийинчиликлар туғилмайди, деганни билдирмайди. Ёшимиз нуқтаи назаридан келиб чиқиб уларга насиҳат қилиш ёки беҳурматлик кўрсатиш мақсадидан йироқмиз. Фақат айтишларича, бир каттани гапига кир, дейишади. Биз эса фақат фикримизни ўқиб кўришингизни, лозим кўрсангиз эътиборга олишингизни истардик. 
Болаларингиз фарзанд кутишмоқда. Завқли онлар билан биргаликда, биринчи кўнгил айниши, тонгда нонуштани вақтида ҳозирлай олмаслик, ва яна шунга ўхшаш кўнгилсизликлар содир бўла бошлади, дейлик. Аёл ҳомиладор экан, унинг соғлиги ва асабларининг саломатлиги бевосита ҳомиласига таъсир кўрсатиши ҳақида кўп ва хўб бора эшитгансиз. Унинг ҳомиласи сизнинг бўлажак набирангиз эканлигини эътиборга олсак, унинг саломатлиги вақтида ҳозирланмаган нонуштанинг жанжалидан муҳимроқ бўлса керак. Катталаримиз бир иш қилганда узоқни кузлаб қил, деб ўргатишган. Келинбола эса андишанинг отини қўрқоқ қўймасинлар. 
Аёл ҳомиладор бўлар экан, унинг танасида турли ўзгаришлар содир бўлиши ҳам деярли барчага маълум. Йиғлоқи ва эркатой бўлиб қолиш эса ўзингизнинг ҳам бошингиздан ўтган. Ундан ташқари, биринчи ҳомиладорлик келинга ҳам куёвда ҳам бироз ваҳима ўйғотади. Шунинг учун улар сизнинг тушунчали, оқил насиҳатларингизга қайсарлик отига минмасдан қулоқ тутишлари яхшироқ. Ҳар бир янгилик бу унутилган эскиликдир, дейдилар яхшиларимиз. 
Ҳадеб, кичиклиги учун келиндан одим отишни кутавермасдан, ўзингиз илк одимни отиб қўяқолсангиз ҳам бўлади. У ёш, кўп нарсанинг сабабларини тўла англаб етиши учун сизнинг ўрнакларингизга муҳтож. 
Келинингизнинг айнан қайси хислати сизни қониқтирмайди? Дейлик, овқатни яхши пиширмайди. Буни келиннинг ўзига айтиб қўйинг. Ўғлингизни бу ҳақда билишига ҳожат бўлмаса керак. Ошхона  аёлларнинг саҳна майдони. Эркакларнинг бу майдонда олиб борилаётган ишлардан бохабар бўлишлари шарт эмас. Овқат пиширишни ўргатаман деб, ошхонада бирор қимматбаҳо идишни синдириб қўйишса фиғонингиз фалакка чиқиши мумкин.  Синган идишни қанча ямама, барибир изи қолади, деб ўргатишган катталаримиз. 
Келинбола ҳурматингизни жойига қўймаётган бўлсалар... бир таҳлил қилиб кўрингчи, бу ҳақиқатан ҳам шундайми ёки сизга шундай кўринмоқдами? Бировдан хафа бўлганимизда унинг кичик айблари ҳам кўзимизга катта бўлиб кўриниб кетади. Кечиримли бўлиш ҳақида деярли ҳамма нарса биламизу, аммо амали келганда қийинлашиб кетади‑да. Кечира қолинг, ҳали ақли кўп нарсага етмайдиган шу келин‑қизингизни, меҳрингизни кўриб у ҳам эриб кетсин асалдай.  
Сўнгра эса у нимага ўзини бундай тутаётгани ҳақида бироз ўйлаб кўринг. Балки, сиз ҳам унинг кўнглини ўзингиз сезмаган ҳолда оғритиб қўйгандурсиз?..  Албатта, сиз уни фойдасини кўзлаб айтгансиз, у бошқачароқ тушунган бўлиши ҳам мумкин ахир. Бошқа тарафдан қарасангиз эса, янги оилада у ҳам ўз ўрнини топгиси келади, унинг ҳам ҳаёт ҳақида ўз тасаввурлари мавжуд. 
Келинингизни ёнингизга олингда, бир дилдан суҳбат қуринг. Аёл қалбини аёл тушунади, дейдилар. Ҳаётда насиҳатлардан кўра, йўл қўйилган хатолардан олинган дарслар кўпроқ фойда беради. Хатони ҳамма қилиши мумкин, асосийси эса бу хатолардан дарс ола билмоқ. Дарсларни ўзлаштиришда эса катталарнинг ҳаёт тажрибасига суянсалар, нур устига аъло нур бўларди. Қадриятларимиз албатта муҳим, аммо янгиликлар ҳар доим ҳам ёмон дегани эмас.   
Сўзимиз сўнгида ўзимизга сизнинг оқилалигингиз ва сабр, бардошингизни тиладик. Ахир, қайнонали келин қарқара келин, деб бекорга айтишмаган яхшиларимиз. 
Мақоламни сўнггига етказдиму, уйимнинг париси бўлган қайнонамни соғиниб қўйдим. Борингизга шукр, ойижон!
Категория: Hikoyalar | Просмотров: 1261 | Добавил: Kelinchak | Рейтинг: 3.0/1
Всего комментариев: 1
0  
1 Baby   (08.04.2011 15:40) [Izoh]
surprised

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]