Маҳсулотлар:
Картошка 2-3 дона
Сабзи 1-2 дона
Кўк пиёз
Жўхори консерваланган ёки оддий пиширилган.
1 тухум
1 ош қошиқ жўхори уни ёки оддий ун.
Таъбингизга кўра мурч ва туз.
Тайёрланиши:
Картошка ва сабзини қайнатиб пишириб оламиз, сўнгра уларни эзиб пюре ҳолига келтирамиз.
Пюрега пиёзни майдалаб тўғраб соламиз, ва қолган малзамаларни ҳам
солиб аралаштирамиз. Тухумнинг сариғи котлетимиз ёйилиб кетмаслиги учун
солинади.
Тайёр бўлган аралашмани қиздирилган ёғга солиб икки тарафини
қизартириб оламиз. Аралашмани қошиқ билан олсак у бироз чиройли шаклга
киради. Малзамалар ҳаммаси пиширилган бўлгани туфайли котлетимиз ёғда
кўп қолмайди.
Аллоҳ дастурхонингизга баракот берсин.