Юлдуз
фақат ижод қилишни хуш кўради. Айни пайтда унга ўз клипларининг ТВда
намойиш этилиши унчалик муҳим эмас. Қўшиқлари радиоканалларда айланмаса
ҳам майли. Буларга кўникиб ҳам бўлди. Чунки, ашаддий мухлислар қаерда
бўлмасин, янги қўшиқларни топиб тинглайди, клипларни албатта томоша
қилади. Хонанданинг янги альбомидан жой олган "Яна севаманми?” қўшиғига
ишланган "рокча” клип "видеоқароқчи”лар орқали ҳаммаёққа тарқаб кетди.
Маълумотларга қараганда, примадонна яна янги клип устида ишламоқда. Энг
қизиқарлиси, ушбу ижод намунаси эски қадрдонларнинг янги ҳамкорлик
"мева”сидир! Юлдуз Усмонова режиссёр Рустам Саъдиев билан жуда кўп бора
клиплар яратган. "Қўрқаман”, "Ачом-ачом”, "Солади”, "Ўғил бола”...(Орада
"9999” студияси бир неча клиплар суратга олиб, Усмонованинг меҳрини
қозонди.) Мана шу кунларда эса дил ўша ностальжи дамларни
соғингандай...Юлдуз ва Рустам ҳамкорлигида "Тик-так” деб номланган янги
қўшиққа видеокетма-кетлик яратилади. Саъдиевнинг айтишича, айни пайтда
оригинал сценарий устида бош қотириляпти. Ахир, ўз ишига жуда садоқатли
ва инжиқ примадоннани оддий лавҳалар билан алдаб бўлмайди! Дарвоқе,
таронада шундай қатор бор: "Тарих бўлишдан қўрқмайман!”. Агар, бугунги
ҳаракатларини инобатга олсак, Юлдуз бу куйи орқали ҳақ гапни айтган!