Бир неча ойлардан буён интернет орқали Нью-Йорк шаҳрида "Big Apple Awards” тақдимоти ўтказилиши ҳақида маълумотлар тарқатилганди. 14 ноябр кунига мўлжалланган тақдимотда турли миллат юлдузлари қаторида, ўзбек санъати вакили сифатида Юлдуз Усмонова ҳам иштирок этиши керак эди. Бироқ, 14 ноябр куни Юлдузхон Америкага бормади. Сабаби, хонандага боғлиқ эмас, шунчаки тақдимот куни бекор қилинди. Маълумотларга қараганда, тадбирни тўхтатишга жуда катта молиявий муаммолар сабаб бўлган. Биргина, концерт зали ижарасининг ўзи бир неча 10 минг долларни ташкил этади…Ундан ташқари, юлдузлар ташрифи (ҳар бир ўз мусиқачилари билан бирга) учун чипталар хариди, балки, улардан айримларига гонорар ҳам тўлаш керак эди! Хуллас, "катта олма”лар эгасиз қолиб кетди!