Бу печенье дастурхонингиз кўркини очиб. мехмонларингиз ва оила аъзоларингизни ҳурсанд қилади. Хамири оддий печенье хамири бўлсада турли ранг ва шакллар билан тажриба ўтказиб ажойиб печенье гулдасталарини ясасангиз бўлади. |
МАСАЛЛИҚЛАР:
- 125 гр маргарин
- 1 та тухум
- 1 ст шакар
- 1 чой қошиқ разрыхлитель
- ун (юмшоқ хамир ҳосил бўлгунча)
- ваниль
- 3 - 4 ош қошиқ какао
ТАЙЁРЛАНИШИ:
1. Маргарин, шакар, ваниль ва тухумни яхшилаб аралаштирамиз. | |
2. Аралашмага эланган ун ва разрыхлительни қўшиб, юмшоқ хамир қорамиз. Муҳим: Унни оз-оздан юмшоқ хамир ҳосил бўлгунча солинади. | |
3. Хамирни иккига бўламиз. | |
4. Битта зувалага какао қўшиб яхшилаб зуваланади. | |
5. Хамирни бироз тиндиришга қўйилади. | |
6. Оқ ва қора хамирни алохида ёйиб, доира шаклида кесиб олинади. | |
7. Доираларни ранг баранг ёки бир хил рангда кетма-кет жойлаб чиқилади. | |
8. Ва рулет қилиб ўралади. | |
9. Ўртасидан пичоқда кесиб оламиз. | |
10. Мана бундай гуллар ҳосил бўлади. 11. Гулларни 190 даражагача қиздирилган духовкада 15 дақиқа ёки усти чиройли қизаргунча пиширамиз. | |
Таом тайёр. Ёқимли иштаҳа!