Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2011 » Yanvar » 19 » Фойдали маслаҳатлар
08:43
Фойдали маслаҳатлар


Муррабога ишлатиладиган мевани яхшилаб тозалаш ва ювиш, шунингдек, мураббо пишарадиган ва сақлайдиган идишларни поклаш қилиш катта аҳамиятга эга, акс ҳолда муррабо узоқ сақланмайди, ачиб ёки моғорлаб қолади.
Пиширилаётган мураббодаги меваниниг шаклини сақлаб қолиш ва қиёми тиниқ чиқиши учун меванинг яхши пишган ва заха бўлмаганларини танлаб олинг. Хом мева эзилиб кетади, заха ва қурт тушгани эса қиёмни бўтана қилиб бузиб қўяди.
Мураббо пиширишда сирланган, зангламайдиган пўлатдан ясалган идишлар ва мис  қозонлардан фойдаланинг. Мураббо учун мис идиш ишлатаётганингизда унда занглаган доғ бўлмаслигига эътибор беринг.
Мурабболарни шиша ва чинни идишларга солиб, оғзини ширилдоқ қоғоз билан маҳкамлаб ёпиб, қуруқ ва салқин жойда сақланг. Бундай идишларга мураббо, албатта, совутилган ҳолда солинади, акс ҳолда мураббодаги мева идишниниг юзига қалқиб чиқиб қолади, қиёми эса чўкма ҳосил қилади. Шиша идишга иссиқ суюқлик қуйганда ёрилиб кетмаслги учун устидан ҳўлланган латта ўраб қўйинг.
Мурабболар ёғли идишга солиб сақланса ҳам шакар боғлаб қумоқ-қумоқ бўлиб қолади.                         

  • Картошка артаётганингизда бармоқларингиз қораймаслиги учун уларни уксусли сувда чайиб қуритинг. Картошкани артиб бўлгач эса, қўлингизни совунлаб ювиб, сўнгра мойупо суртинг.
  • Қирғичдан ўтказилган картошка қорайиб қолмаслиги учун ҳосил бўлган сувини  тўкиб, шунча миқдорда иссиқ сут қўшилади.
  • Картошка ширин маза бериши учун уни пиёз ва саримсоқпиёз билан бирга қовуринг.
  • Палов, шавла, қовурма каби таомлар иситилиб ейиладиган бўлса, уларга бир бош пиёзни майдалаб тўғраб қўшинг, овқат таъми асл ҳолига келади.
  • Винегред тайёрлашдан олдин қизил лавлагини тўғранг, кейин унга ўсимлик ёғини қуйинг. Сўнг қолган ҳамма сабзавотни тўғрашинигиз мумкин. Уларга лавлагининг ранги ўтиб қолмайди.
  • Сабзавотларни буғда димлаб пиширсангиз, улардаги дармондори яхши сақланади.
  • Қайнатилаётганда тухум оқиб кетмаслиги учун, тухум қайнаётган сувга туз солиш керак.
  • Тайёр қайнатмада ҳеч қачон дафна япроғини қолдирманг.Саримсоқпиёзни эса овқат пишишидан бироз олдин ташланг.
  • Шўрвани паст оловда қайнатган маъқул, акс ҳолда шўрванинг ранги тиниқ  бўлмайди.
  • Янги узилган мева, шарбатига қараганда мазали ва фойдали бўлади.
  • Жазирама иссиқ кунларда ҳам кўкатларни ўз холича сақлаш учун шиша банкага 2 см қалинликда сув қўйинг совуқ сув, кейин устини қопқоқ билан ёпиб, музлаткичга қўйинг.
  • Япроқли сабзавотларни янгидай сақлаш учун сирка сингдирилган матога ўраб қўйиш лозим.
  • Бўёқ ҳиди келаётган хонага туз қўйиб қўйинг, ҳиди йўқолади.
  • Балиқ ҳиди келаётган идишни тузли сув билан ювинг, ҳиди кетади.
  • Қаҳва қайнатсангиз, унга бир оз туз солинг. Қаҳвангиз янаям мазали бўлади.
  • Унча кирланмаган гилам ва пояндозлар сиртидаги кирларни тузли эритма билан кетказиш мумкин. Бунинг учун гилам ва тўшамаларнинг кирланган ерига тузли эритма сепилиб супуриб олинади (1литр сувга 1чой қошиқ туз).
  • Оқ кийимларни ювиш учун, 1 челак сувга 1 ош қошиқда новшодил спирти қўшилади, шунда қиммат оқловчи воситаларга зарурат қолмайди.
  • Йод доғини новшадил спирти билан кетказиш мумкин.
  • Бошнинг лўқиллаб оғриши сизда хафақон касаллигининг борлигидан далолат беради. Бу касалликка чалинган бўлсангиз лимон, пўртаҳол, қовоқ истеъмол этиш, анор, довучча, кўксултон, тоғолча каби табиий неъматларни ейиш ҳамда, кийикўт ва кўк чой ичиш тавсия этилади.
  • Саримсоқпиёз тозалагандан кейин, қўлингизни туз билан ишқалаб ювсангиз ҳеч қандай ҳид қолмайди.
  • Баданнинг бирор жойга уриб олинган ва шишган жойи кўкармасин десангиз, шишган жойга тезда ҳўл крахмал босинг.
  • Бир бўлак пахтага бир неча томчи лимон ёғини шимдириб, ваннахонанинг қуруқ жойига қўйсангиз, доимо хушбўй ҳид анқиб туради.
  • Ўрик шарбатини мунтазам равишда ичиб юриш, мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
  • Лавлагини тез-тез истеъмол қилиш, семириш, қабзият ва организмда холестериннинг кўпайиши олдини олади.
  • Пиёз сувига асал қўшиб ичилса, йўтал қолади, бурунга томизилса, тумов тузалади.
Категория: Foydali Maslahatlar | Просмотров: 1232 | Добавил: shirina | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 3
0  
3 Angeloza   (20.01.2011 18:52) [Izoh]
Allox rozi bolsin

0  
2 Angeloza   (20.01.2011 18:52) [Izoh]
Raxmat juda foydali maslaxatlar ekan

0  
1 shirina   (19.01.2011 08:43) [Izoh]
Sinalgan usullar smile

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]