Мархумлар: "Божалар" гурухининг иккинчи солисти Мўмин Орипов ва "Радиус-21" гурухи яккахон хонандаси Шахзод Ғуломовларга бағишланган хотира концертлари ташкилий ишлари бошланган. sayyod.comдан олинди "Радиус-21" гурухи солисти Шахзод Ғуломов хотирасига бағишланган хотира концертини Шахзоднинг укаси, шоу-бизнесда клипмейкерлиги билан таниш Бегзод Ғуломов "Пантерра" компанияси билан хамкорликда амалга оширмоқда. Мазкур хотира концерти шоира ва бастакор режиссерлигида бўлиб ўтади. Шахзод Ғуломов хаётида 21 рақами ўзига хос сирли бўлганлиги сабабли аслида мазкур хотира концерти 12 декабрь куни кўзда тутилганди. Мана нихоят бу концерт насиб қилса 21 февраль куни бўлиб ўтади. Куни кеча шоира ва бастакор Шахноз, мархумнинг укаси клипмейкер Бегзод Ғуломовлар билан Тарона компаниясида учрашиб бўлажак концерт хақида фикр алмашинди. Шахзоднинг сўнгги қўшиқларидан бирига Бегзод суратга олган клипни хам намойиш қилди. Бу хотира клипда Бегзод ва Шахзоднинг шогирдларидан бири хам куйлашган. sayyod.comдан олиндиШоира ва бастакор Шахнознинг маълумотига кўра концерт ўзгача рухиятда ва қизиқ бўлиб ўтиши кутилмоқда. Энг асосийси мотам аураси бўлмаслиги хабар берилмоқда.
Мана бу сурат эса Шахзод Ғуломовнинг хаётидаги энг сўнгги сурат. Фожеа куни унинг ўлимидан бир неча соат аввал мухлислар тарафидан суратга олинган...sayyod.comдан олинди
23 март куни эса "Божалар" гурухи иккинчи солисти мархум Мўмин Ориповн хотирасига бағишлаб, уни қувончли кунларини эслаб, концерт ўтказилиши мўлжалланган. Бу концертни Мўмин Ориповни аёли Камола ташкиллаштиряптгани маълум.