Бу сухбат қаерда, қачон бўлиб ўтгани, судланган аёл ва у билан боғлиқ исмларни келтира олмаймиз.
-Ёшим ўттизга етибдики болалигимдан хамма мени жуда камгап ва жиддий инсон сифатида биларди. Балки шунинг учун хам совчилар аримасди. Оддий оиладан бўлган йигитга турмушга чиқдим. Икки йил бола бўлмади, кейин эса ўғлим туғилди. Бу орада эримни ишлари яхши бўлиб катта лавозимга кўтарилиб кетди. Мана шундан хар куни уйга маст холатда келиш бошланди. Кейин эса кам келадиган бўлди. Кўп ичиш сабабларини аввал хўжайинлар билан ўтиришни рўкач қилди. Бора бора умуман оиласи қизиқтирмай қўйди, маст бўлиб келиб боламни олдида бесабаб дўппослай бошлади. Йиллар давомида уйдагиларим, хатто қайнона ва қайноталаримдан беркитдим. Биз алохида яшаганимиз боис бир икки маротаба бу жанжал устидан қайнона қайноталарим келиб кўриб ўз ўғлини хатто милицияга беришим кераклигини хам айтишди. Менинг сабрим ва чидамимга қойил қолишарди. Хеч қачон нолимаганман, бошида қийинчиликлар туфайли шу қотган нонга хам чидаб яшаганман. Унинг жазманлари қўнғироқ қилишни бошлаб шартта эримни тутиб хам беришди, жанжалкаш эмасман, шунчаки кўз ёш қилиб фарзандимиз учун оғиз жуфталаганимда ўша квартирадан жазмани билан уриб чиқариб юборишган. Фарзандимни қучоқлаб кўчага чиқиб хушимни йўқотганимда умуман бегона йигитлар мени уйимга келтириб қўйишган. Ишонасизми ўша маст холатдаги йигитлар хаттоки мени бу ахволда кўриб ёрдам беришган. Эрим эса мастлигида хатто фарзандига рахми келмади. Охирги томчи биласизми нима бўлди? Ишонмассиз, шунча калтак еб, хўрликларга чидаган аёл шифохонада изза бўлганидан хам эмас. Балки сабрнинг хам чеки бордир. Эримдан касаллик юқди... Шифохонага борганимда анализимдан шундай ифлос касалликлар чиққанида шифокорга хайратланиб эътироз билдираётганимда урушиб кетдик, тавба...эсласам.. Хаммани ёнида камроқ юриш керак деб урушиб берди. Кечқурун эрим келганида қатъий охангда гапирдим. хато қилгандирман а? балки яна жим бўлишим керакмиди дейман. Уриб кетди. Ана шунда охирги томчини зарбадан эмас, фарзандимга кўзим тушиб қолганида сездим.... зир титраб қўллари билан юзини тўсиб бурчакка беркиниб олганди шўрлик...
Қаердандир бир куч келиб эримни ётган холимда бир тепиб юбордим. Учиб кетди ишонасизми? Туриб уриб кетдим. Роса урдим. Тавба шунча йил шунча кучим бор экан нима қилиб калтак ебман дейман хозир. Маст эрим бошини деворга уриб уриб ташлаганимдан хушидан кетди. Фарзандим жим бўлиб қолди.
Эримдан инсон қиёфаси қолмади, хеч ўзимни тўхтата олмасдим..
Ўғлим кўзларини катта катта очганча жим тикилиб қолганди... Нега жимсан? Йиғла ана энди! Мени шунча йил хўрлаган инсонга яхшилаб қара! Отангга ўхшасанг сени хам шу кутади келажакда деб бақираман...
Суд бўлди... Хаммасини тан олдим. Лекин жабрланувчи сифатида тан олинган ота онаси ишонишмайди хануз. Мени озод этиб уни ўлдирган инсонни топинглар деб ариза ёзиб юришибди бояқишлар. Хеч ким халигача ишонмайди тавба... Фақат мени онам бу воқеадан кейин ўзгариб, овозим чиқиб қолгани, дангал гапира бошлаганимни сезди. Рухий экспертизадан ўтдим. Соғ эканман, шунинг учун мана узоқ муддатга хаммадан айроман. Ўғлим эса...ўғлим шу ўзим ўттиз ёшгача лом-мим демайдиган холатга тушиб қолибди. Шифокорлар назоратида... Биласизми...Йўқ! Ачинмайман!
Махбус аёлнинг қайнона ва қайноталари дархақиқат хали хам ишонишмайди ва келинларини озод қилишларини сўрашади. Махбуснинг ўзини онаси хам ишонмасада унинг бирдан ўзгариб қолганидан қўрқиб қолган.
Аёл ожиза, аёл заифа...лекин хамма нарсанинг хам чек чегараси бор экан. Пичоқ бориб суякка етганида... Албатта бу аёлни қилмишини ижобий бахоламайман! Билмадим умуман фиkримни билдира олмадим.