Машҳурларнинг туғилган кун маросимлари ичида Юлдузники каби қизиқарлиси бўлмаса керак. Одамларга жуда қизиқ: примадонна таваллуд кунини қайси ресторанда, қандай меҳмонлар даврасида ўтказгани, қандай сюрпризлар бўлиши-ю унинг либоси... Маълумотларга қараганда, 12 декабр куни примадонна навбатдаги ёшини "Делмар” ресторанида ("Марказий” меҳмонхонаси) қарши олади. Меҳмонлар рўйхати аллақачон тайёр. Уларнинг айримлари билан суҳбатлашганимизда, севимли хонанда учун совға излаб ҳалак эканлигини айтишди. Чунки, таъби нозик Юлдузни шунчаки совға билан ҳайратлантириш ҳам осон эмас! Энг муҳими, қандай совға бўлмасин, кўнглингизда самимият ва яхши ният йўлдош бўлсин! Хўш, бу йил Усмонова таваллуд оқшомини не чоғлиқ шодиёна билан нишонлайди?! Кутилмаган воқеаларни 12 декабрда кутамиз!