Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2010 » Dekabr » 28 » БУ ҚИЗИҚ!
23:35
БУ ҚИЗИҚ!
БУ ҚИЗИҚ!
Хитойликлар орасида энг кенг тарқалган фамилия — Цзян. Бундай фамилияли одамлар юз миллиондан кўпроқ ташкил қилади. Бу эса Россия аҳолисидан бироз камроқ.


Ўртача чумчуқнинг вазни 30 грамм келади. Танасининг нормал ҳарорати эса 44 даража. Томир уриши ҳам жуда ғалати — бир дақиқада 860 марта. Бир дақиқада бу қушча юз мартача нафас олади.


Дунёдаги энг кичкина аёл 1876 йилда яшаган ва унинг бўйи 55 сантиметрни ташкил қилган.


Юз йил аввал 15 ёшли москваликнинг ўртача бўйи 147 см бўлган, 1923 йилда эса — 157 см, ҳозир эса — 173 см! Сабаби — турмуш тарзи ва овқатланишнинг яхшилангани.


Паканалик анча кенг тарқалган касаллик бўлиб, кўпроқ эркакларда учрайди.


Ҳар куни деярли ҳар бир эркак 65 миллиграмм соч-соқолини қиради, ҳар 16 йилда бу вазн ярим килограммга яқинлашади. Эркаклар бу ишга ихтиёрий равишда умрининг 3350 соатини сарфлайди.

Кўпчилик машҳур одамлар ўзининг ғалати феъли билан танилган. Байрон туздонни кўрганда, ғазабга келган. Диккенс ҳар 50 қатор ёзгандан сўнг қайноқ сув ичиб турган. Брамс керак бўлмаса ҳам пойабзалини тозалайверган, чунки бу ишни илҳом бағишлайди деб ҳисоблаган. Ньютон бир марта қўлида тухум ушлаб туриб ва унга анқайиб чўнтак соатини қайнатиб юборган. Бетховен доимий равишда соч-соқолини олмай юрган, чунки соқол олиш илҳомнинг йўлини тўсади деб ўйлаган. Франклин ишга ўтиришдан олдин олдига анча-мунча пишлоқ олиб келиб оларди. Вольтер бир кунда 50 финжон қаҳва ичиши мумкин эди. Гёте умуман ҳаво кирмайдиган бинода ишлаган.


Мексика экспортининг энг даромадли тармоқларидан бири — стерилланган "одамхўр-пашшалар” (cochliomyia hominivorax) савдоси. Бу пашшаларни етиштириш бўйича энг йирик завод Чьяпас штати пойтахти Тустла-Гутьерресда жойлашган. Аммо у ерда бу пашшаларни етиштириш осон эмас — уларни нурлантириб, кўпайиш қобилиятини йўқотишади. Гап шундаки, урғочи пашшалар эркак пашшалар билан фақат бир марта алоқада бўлади, агар эркаклар стерилланган бўлса, улар кўпаймайди. Фақат шу йўл билан, яъни "нотўғри” ҳашаротларни озодликка чиқарибгина уларнинг сонини камайтириш мумкин.

"Одамхўр-пашшалар” шуниси билан хавфлики, тирик жонзотлар, жумладан, одамларга ҳам ҳужум қилади (улар 5 кун ичида ўз қурбонини бутунлай еб тугатиши мумкин).

Мексика олимлари туфайли бу пашшалар АҚШ, Мексика, Ливиянинг жанубий штатларидан ва Марказий Американинг кўп жойларидан йўқолди. Охирги пайтларда пашшаларнинг янги партиясига деярли буюртма бўлмади, аммо кутилмаганда ишда хатолик юз бериб, стерилланмаган пашшаларнинг каттагина қисми озодликка чиқиб кетди.


Генри Форд ґзининг Т моделидаги автомобиллари учун қора рангни танлаган, чунки қора бўґёқ ўша пайтда ҳаммасидан кўра тезроқ қурирди.


Кенг тарқалган фикрга қарши ўлароқ, чақмоқ пастга эмас, тепага уради (гарчи бизга чақмоқ тепадан пастга ураётгандек кўринса ҳам)! Осмон ва Ернинг турли хил зарядланган кучлари қулай энг юқори нуқтани топади ва Ернинг кучи осмонга қараб йўналади.






Пабло Пикассо ёшлигида ўта муҳтожлик натижасида исиниб олиш учун ўз асарларини ёқишга мажбур бўлган.


"Sony” компанияси аввал-бошда "Totsuko” деб аталган, лекин бу ном америкаликларнинг талаффуз қилиши осонроқ бўлиши учун ўзгартирилган.


Тўлиқ юк ортилган ва ўртача тезликда кетаётган танкчига бутунлай тўхташ учун ўн икки дақиқа керак бўлади.


Катталиги ва қалинлигидан қатъи назар, бирорта қоғоз варақини саккиз мартадан буклаб бўлмайди


Англиянинг баъзи жойларида гўдакнинг бошини омад олиб келиши учун ром билан ювиш одати бор


Ўтган асрнинг олтмишинчи йиллари бошида "Porsche” компанияси фермерлар учун трактор ишлаб чиқарган.



BMW компанияси бошида самолётлар учун двигателлар ишлаб чиқарувчи компания эди.


Барча замонавий реактив самолётлар товуш тезлигини енгиб ўтишга қодир
Категория: HAR XIL | Просмотров: 901 | Добавил: GeNtLmeN | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 4
0  
4 quyosh   (29.12.2010 01:02) [Izoh]
haa,judayam qiziq ekan smile rahmat

0  
3 GeNtLmeN   (29.12.2010 00:08) [Izoh]
Arzimaydi

0  
2 Angeloza   (28.12.2010 23:50) [Izoh]
Xa xaqiqatdan xam juda qiziq

0  
1 shirina   (28.12.2010 23:41) [Izoh]
MA'LUMOTLAR UCHUN RAXMAT

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]