"Божалар” гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжонов янги мусиқий альбом яратмоқда. Янги альбомда, 12 та янги қўшиқ бўлиб, хонанданинг билдиришича, 12 хил йўналишда. Бири миллий, бир реп, бири эстрада ва шу каби услубларда бўлади. Альбомдан, ҳозирги кунда Жаҳонгир Позилжонов суратга олиш ишларини якунлаётган "Али, Вали, Ғани” фильмига саундтрек ҳам жой олган. Альбомга икки номдан бирини танлаш ҳақида ўйланмоқда. Фильм саундтрекидан келиб чиқиб, "Али, Вали, Ғани” деб номлаш ёки "Сурхон қизи” деб. Жаҳонгир Позилжоновнинг навбатдаги фильми "Али, Вали, Ғани” 2011 йилнинг феврал ойига катта экранларда премьера қилиниши мўлжалланган.
Хонанда Зиёда бир нечта янги қўшиқлар ёзмоқда. Улардан бири эстрада йўналишида "Содда қиз” деб номланиб, сўзи, мусиқаси ва ғояси Нодирга тегишли. Иккинчи қўшиқ эса миллий йўналишда бўлиб, "Севиб қолдим” деб номланган, сўзи ва мусиқаси Иқбол Муҳаммадники. Иккала қўшиқни ҳам аранжеровкаси эса Рустам Тўлашевга тегишли.
Хонанда Ёдгор Мирзажонов Янги йилда, ўзини режиссёр сифатида имкониятларини синаб кўриш ниятидалигини маълум қилди. У кино соҳасида қандайдир бир оригинал жанрда, яъни, кўпроқ мистикага қизиққанлиги туфайли, мистик триллер жанрида, фильм суратга олиш ниятидалигини билдирди. Фильм номи ҳозирча сир.
Шунингдек, Ёдгор Мирзажонов Янги йил байрамига, мухлисларига янги "Жоним мани” деб номланган клипини тақдим этди. Бу клипда қиш манзараси, қиш руҳияти бор. Қишки клип, мухлисларга янги йил совғаси деса ҳам бўлади.
Хонанда Отабек Муталхўжаев "Борига барака” қўшиғини ремикс йўналишидаги вариантини ҳам тайёрламоқда.
Шунингдек, хонанда янгича йўналишда "Мен самодаман” деб номланган янги қўшиқ яратмоқда. Қўшиқ сўзлари Бобур Умаровга, мусиқаси Грек, аранжеровкаси Робертга тегишли.
Отабек Муталхўжаевнинг "Тун қорақош” қўшиғига (Иқбол Муҳаммад мусиқаси ва Жасур Бадалбоев аранжеровкаси) эса клип суратга олиш режалаштирилиб, ҳозирги кунда шу клипга сценарий ёзилмоқда. Клип режиссёри сифатида Нозим Толипов танланган. |