Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2011 » May » 9 » Биринчи марта қачон севиб қолгансиз?
05:18
Биринчи марта қачон севиб қолгансиз?
Уменьшить
Биринчи марта қачон севиб қолгансиз?

1. Мактабда сизни қандай аташарди?
Алиш.
2. Тилингиз чиқиб, айтган илк сўзингизни биласизми?
Бувииии.
3. Уйқудан уйғониб, қиладиган биринчи ишингиз?
Уйқусирайман.
4. Тилла балиқчани тутиб олсангиз, қандай учта тилак айтардингиз? 
1. Тинчлик бўлсин. Шунда ҳамма қилмоқчи бўлган ишларини амалга ошира олади. 2. Қолганини ўзим амалга ошира оламан деб айтардим. 3. Раҳмат айтиб, телефон рақамини сўрардим. Керак бўлсангиз, учинчи тилагимни айтаман дердим.
5. Ўзингизни берадиган таърифингиз?
Ўзимга ҳеч қачон таъриф бермайман.
6. Жозибангизни таъминлайдиган учта хусусият?
Men жозибали эмасман.
7. Танангиздаги энг севимли аъзо?
Ҳаммасини яхши кўраман. Агарда бирортасини айтадиган бўлсам, қолганлари хафа бўлиб қолиши мумкин.
8. Қачондир қилган энг аҳмоқона ишингиз?
Кўп аҳмоқона ишлар қилганман. Уларни эслашни хоҳламайман.
9. Биринчи марта қачон севиб қолгансиз?
Ҳеч қачон. 
10. Романтикани қандай тасаввур қиласиз?
Романтика яхши нарса бўлса керак деб ўйлайман.
11. Ўзингиз ҳақингиздаги энг ажойиб миш-миш?
Ажойиб эмас-ку, лекин шов-шувга айлангани шуки, мени уйлантириб қўйишган.
12. Юмор ҳиссингизни 10 баллик шкалада қандай белгилайсиз?
Ҳеч қачон ўзимга ўзим баҳо беролмайман.
13. Идеал якшанба сиз учун?
Менинг ҳаётимда ҳафта кунларининг ўзи йўқ. Исталган кун якшанба ёки душанба бўлиб қолиши мумкин.
14. Идеал аёл?
Биринчи навбатда озода бўлиши керак. Иккинчидан, камгап. Кейин тўғрисўз ва албатта гўзал бўлиши лозим.
15. Ёнингизда доим олиб юрадиган буюмингиз?
Шарф.
16. Ушалмаган орзунгиз?
Орзуларимни ҳали ушалмаган деб ўйламайман. Худо хоҳласа, ушалади.
17. Кечирим сўрашга тўғри келса, кимдан узр сўрардингиз?
Кечирим сўрашим керак бўлган одамдан сўрардим.
18. Сиз моҳир ёлғончимисиз?
Қўлимдан келади. Лекин ҳар доим ҳам бу маҳоратимни қўллайвермайман.
19. Сўнгги марта қачон йиғладингиз?
"Сўнгги лаҳза” фильмида.
20. Ҳатто бахтсиз пайтингизда ҳам табассум уйғота оладиган нарса?
Касбим.
21. Сизга айтилган энг яхши мақтов?
Билмадим.
22. Ҳаётни қандай рангларда тасаввур қиласиз?
Ҳар хил рангларда.
23. Сўнгги марта қачон кўзингиздан ёш чиқиб кетгунча кулгансиз?
Куни кеча шундай ҳолатга тушдим.
24. Қандай шиор билан яшайсиз?
Ҳар доим янгиликка интилиш керак. Чунки янгилик ҳеч қачон эскирмайди.
25. Ўзингиз ҳақингизда бизга маълум бўлмаган уч маълумотни айта оласизми?
Ўтирганимда, ҳар доим оёғимни қимирлатиб ўтираман. Ўзим билан ўзим кўп гаплашаман. Ухлаётганимда доим гапираман.
26. Сиз кўпинча ташриф буюрадиган веб-сайт?
 www.soccer.ru, www.arsenal.com.www.uzbekona.uz 
27. Тез-тез ўқиб турадиган китобингиз? 
"Тафаккур гулшани”.
28. Сиз учун энг қадрли совға?
Эътибор.
29. Энг ёқимсиз ва энг ёқимли SMS?
Ёқимсиз SMS: "Нега жавоб ёзмайсиз?”. Энг ёқимлиси эса ҳурмат ва эътибор билан ёзилган SMSларнинг ҳаммаси.
30. Лақаб танлаш ихтиёри ўзингизда бўлса, қандай лақаб танлардингиз?
Чол.
31. Қандай айбни кечиролмайсиз?
Кечирим сўраганларни ёмон кўраман. Чунки кечирим сўрашдан олдин инсон қилаётган ишини ўйлаб қилиши керак.
32. Пул сиз учун..?
Харид воситаси.
33. Хайрлашганда, одатда, қайси сўзларни қўллайсиз?
Бўпти, майли...

Категория: News/Новости | Просмотров: 1214 | Добавил: shirina | Теги: Alisher uzoqov | Рейтинг: 4.7/3
Всего комментариев: 1
0  
1 diana   (10.05.2011 07:00) [Izoh]
not so bad

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]