Бананли пирог америкаликларнинг энг севимли
ширинлиги ҳисобланади. У нафақат осон тайёрланиши, балки жуда
мазалилиги билан ҳам рецептлар орасида алоҳида ўрин тутади. Қуйида сиз
азиз бекажонларнинг эътиборингизга ушбу ширинликнинг тайёрланишини
батафсил келтириб ўтамиз.
Керакли масаллиқлар:
Хамирига:
200 гр. юмшатилган сариёғ;
120 гр. шакар;
Бир чимдим туз;
1 дона тухум сариғи;
Ун.
Барча масаллиқлар (тухумдан ташқари) унга солинади
ва қумоқ хамир тайёрланади. Тухум ҳам солиниб, ҳамир зувала шаклига
келтирилади ва плёнкага ўраб, ўттиз дақиқага музлаткичга қўйилади.
Хамирнинг тўртдан бир қисми олиб қўйилиб, катта қисми қолипга мослаб
ёйилади ва четлари бир текисда пичоқ ёрдамида кесиб олинади.
Пирог начинкаси учун:
2 банка қуюлтирилган сут;
3 дона банан.
Қуюлтирилган сутни қолипга жойланган хамир юзасига
бир текисда суртиб чиқинг. Сўнг юпқа парракларга бўлинган бананларни
териб олинг.
Олиб қўйилган хамирга икки ош қошиқ ун қўшиб, майда ушоқларга ажратиб олинг ва пирог юзасини қопланг.
200 даражали газ печида 40 дақиқа давомида пишириб олинг. Дастурхонга иссиқлигида, бўлакларга бўлиб тортинг.
Ёқимли иштаҳа! |