Категории раздела

O'zbek Filmlar

Seriallar

Multfilmlar

Konsertlar

Kliplar

MP3 Fayllar

Islamic

Yangiliklar

She'rlar

Hikoyalar

Quyuq Taomlar

Chet El Taomlari

Salatlar

Shirinliklar

Foydali Maslahatlar

Salomatlik Sirlari

Har-Xil

Kulgu

Поиск
Мини-чат
Календарь
Архив записей
Наш опрос
Saytga baho bering !
Hamma javoblar: 1448
Статистика

Главная » 2011 » Yanvar » 21 » AYOL BO`LIB TUG`ILGANIDAN AFSUSLANGAN XONANDA!
17:59
AYOL BO`LIB TUG`ILGANIDAN AFSUSLANGAN XONANDA!



Дилдора Ниёзова. Балки бу хонанданинг номи бошқа ҳамкасблари сингари шоу-бизнес саҳифаларида тез-тез тилга олинмас ёки унинг клиплари ТВда тинимсиз айланиб, у ҳақда турли шов-шувли хабарлар  тарқалмас... Аммо аниқ ишонч билан айта оламизки, орамизда  унинг ижодини севиб тинглайдиган, уни соғинадиган, кутадиган мухлислар кўп. Бугун азбаройи ана шу ихлосмандлар талабига кўра Дилдора Ниёзова билан суҳбатни кўнгилга тугиб, у билан боғландик.  Ниҳоят, суҳбат вақти белгиланди. Аммо...  келишилган жойга ташриф буюрганимизда бу ерда хонанда кўринмасди.  Вазиятдан ҳайрон бўлиб турганимизни  кўрган Дилдоранинг иш юритувчиси Нодир ака синглиси номидан узр сўраб, уйига кутилмаганда меҳмонлар ташриф буюриб қолганини айтиб, у билан суҳбатни телефон орқали ўтказишимизни таклиф этди. Аммо биз оёғимизни бир этикка тиқиб туриб олгач, Дилдора  ноилож меҳмонларини ўз ҳолига қолдириб бўлса-да, ваъдаси устидан чиқди.  Ахийри, у билан кўришиб суҳбатлашишга  муваффақ бўлдик. Фақат... интервью мошина ичида йўл-йўлакай олинди.

-          Дилдора опа, аввало кириб келган янги йил билан табриклаймиз.  2011 йил ижодингизга, оилангизга қутлуғ келсин. Айтинг-чи, 2010 йил сизга нималар берди ва нималарга улгурмай қолдингиз?

-            Раҳмат.  Ўзларингга ҳам янги йил муборак бўлсин. Ўтган йилдан кўнглим жуда тўлди деб айта олмасам ҳам  нолимайман. Чунки айнан шу йилда мен катта саҳнага қайтдим. £олаверса, йил давомида янги қўшиқларимни, йил охирида янги фоттосессиямни тақдим этдим, байрамларда қатнашдим. Энг муҳими, мухлислар ёдида эканимни, уларнинг мени унутиб қўйишмаганини ҳис этдим.  Омадли йил бўлди, аммо 2011 йилдан умидларим янаям катта!

-          Бу билан ижодингиздаги  ўзгаришларни назарда тутаётган бўлсангиз керак?

-          Айнан бир нарсани назарда тутаётганим йўқ. Аввало Худо, лекин мен учун 2011 йил кўп яхши кунларни ваъда қилётгандек. Биласизми, ўзи негадир аввалдан менга 11 рақами ёқади...

-          Ундан, севимли рақамларингиздан илҳомланиб бирон янгиликка қўл уриб улгурдингизми?

-          Улгурдим, десам ҳам бўлади. Тез кунларда фарзандимга бағишлаб куйлаган қўшиқимни ёзиб тугатамиз. Сизга айтсам, болаларни жуда яхши кўрганимданми, билмадим, бу мавзуда қўшиқ куйлашни доим орзу қилганман, ҳаттоки турмушга чиқмасдан олдин ҳам... (кулади).  Ана шу қўшиғимизга клип ишлаб, яқин кунларда мухлислар эътиборига ҳавола этамиз.

-          £ўшиқ клипида ўғлингизни ҳам кўрамизми?  

-          Бу ҳақда ҳали бир тўхтамга келганимча йўқ, чунки ўзим шуни ўйлаб турган бўлсам ҳам яқинларим фикри бу борада сал бошқача...

-          Ўғлингизнинг яна қайси жиҳатлари сизга тортган?

-          Ўжарлиги худди ўзим. Бир нарсани хоҳладими – тамом, ҳеч ким уни бу фикридан қайтара олмайди. Онамнинг айтишича, ўзим ҳам болалигимда шунақа ўжар, айтганини қилдирадиган қиз бўлган эканман.

-          Дилдора опа, концерт дастурингизни тақдим этганингизда фарзандингиз ёшига ҳам тўлмаганди. Бу ёқдан ёш оила бекасисиз? Қийналгандирсиз?

-          Ha, осон бўлмади. Hatto шундай кезлар бўлдики, аёл бўлиб туғилганимдан ўкиниб, афсусланганман. Эркак санъаткорларга бирмунча енгилроқ-да! Аммо шукр, ёнимда қўллаб-қўвватлайдиган яқинларим бор,  айниқса, Худойим санъатимни тушунадиган инсонни ҳаётимда учратганидан миннатдорман.

-          Рақобат кучайган бир пайтда, тўрт йиллик танаффусдан кейин  катта саройда концерт беришга  чўчимадингизми?

-          Албатта, жуда ҳаяжонландим. Кўнглимда, мухлислар қандай қаршиларкан, деган ҳадик  бор эди.  Лекин бир нарсадан хурсандман, концертимда чипталар мажбурлаб сотилгани йўқ, мухлисларнинг ўзлари хоҳлаб келишди. Аслида ниятим ҳам шу: қанақадир шов-шувли шоу  тақдим этиб, рейтингимни ошириш эмасди, ижодимни соғинган  ҳақиқий мухлисларим билан юзлашиш эди, холос.  Ўзимни мегаюлдузлардан санамайман, аммо қўшиқларимни севиб тинглайдиган мухлисларим борлигини биламан. атто хорижда яшайдиган юртошларимиз телефон қилиб қўшиқларим дискини сўрашади. Мана шунинг ўзи ҳам санъакор учун катта бахт, назаримда.

-          Олдинги берган интервьюларингиздан бирида бир машҳур санъаткор номини тилга олиб, "у бўлмаганда Дилдора Ниёзова ҳам бўлмасди” дегансиз...

-          Тўғри. Мен буни ҳар доим такрорлаганман, ҳозир ҳам, кейин ҳам таъкидлайман. Бу ҳақиқат. Айнан шу санъаткорнинг ижодига бўлган муҳаббатим мени куйлашга ундаган. Эсимда, қийналган, эзилган пайтларимда унинг куй-қўшиқларидан кўнглимга таскин топиб, овунардим.

-          Демак, санъатга тақлид орқасидан кириб келган экансиз-да!

-          амма ҳам шундай – ижодини кимгадир ҳавас, тақлид билан бошлайди. Кейин ўз йўлини белгилаб оладиган ва аксинча шу тақлид соясида қолиб кетадиганлар бўлади. Ўйлайманки, шунча йиллар давомида ўз овозимни, услубимни топа олдим.

-          Ростдан ҳам топа олдим деб ҳисоблайсизми?

-          Бунга ишонаман. Бугун радиода янги қўшиғимни қўйишса, тингловчилар ўша санъаткор билан адаштирмайди-ку! Ажратишади. Бошида  ўхшатишлар бўлган. Айниқса, "Ишонма” қўшиғим чиққанида ҳамма ўша машҳур хонанда куйлаган деб ўйлаган.

-          Дарвоқе, сиздан яна "Ишонма” даражасидаги шлягер қўшиқни  қачон эшитамиз?

-          Бунга бир нарса дейиш қийин. Чунки ҳеч бир санъаткор қайси қўшиғи хит бўлишини олдиндан айтиб бера олмайди.  Умуман ўйламаган, кутмаган таронангиз одамларга ёқиб оммалашиб кетиши ҳеч гапмас. Масалан,  ўзим "Ишонма”ни бу даражада оммалашишини хаёлимга ҳам келтирмаганман. Лекин ишонаман, ҳали "Ишонма”дай қўшиқларим  олдинда!

-          Овозингизда қандадир нола бор. Дилдора Ниёзованинг хонишидаги бу дард нимадан?

-          Бошимда ота-онам, атрофимда яқинларим, бағримда болам бор. Ёнимда суянадиган инсоним... Бахтли аёлман! Лекин биласизми, (буни нималигини ўзим ҳам билмайман), ҳар доим ўзимга нимадир етишмаётгандай ҳис қиламан. Ичимда қандайдир кемтиклик бор, ҳеч тўлмайди. Ана шунинг аламини қўшиқларимдан оламан. Балки шу овозимга дард берар (жилмаяди)... 

-          Ҳамкасбларингиз фаолиятини ҳам кузатиб турасизми? Уларнинг орасида "ижоди” тингловчилар ҳафсаласини пир қиладиган "санъаткор”лар ҳам йўқ эмас. Шундайлар ҳақида нима дея оласиз?  

-          Фикрингизга қўшиламан. Бугун қўшиқчиликка енгил кўз билан қарайдиганлар кўпайиб кетди. Аммо нима бўлганда ҳам мен катта-кичик барча ҳамкасбларим ижодига бир хил кўз билан қарайман. Уларни яхши-ёмонга ажратишга ҳаққим йўқ! Тингловчининг ўзи кимга қандай  баҳо беришни билади. У халқ артистими, энди чиққан хонандами ижоди ёқса ёқди, ёқмаса ёқмади дейди. Биз санъаткорлар ўзимизни ўзимиз мақтаб, "менинг қўшиқларим зўр, яхши ижод қилаяпман” деган билан мухлис бир пулга олмаса ҳеч ким эмасмиз. Ижодимизга берган баҳоларидан кўнглимиз тўлмаяптими – тан олиб,  керак бўлса, меҳнатимиз билан улар берган баҳодан ортиқроғига муносиблигимизни тан олдирайлик!

-          Шахсан сиз, сизга танқидий, аччиқ фикрлар билдиришса, осонгина тан оласизми?

-          Мен тан оламан! Олганман ҳам!

-          Масалан?..

-          Ижодим жиҳатидан бунақа аччиқ фикрларни билдиришмаган,  шу пайтгача қаерга бормай санъатимга ҳурмат билан қараб келишган. арҳолда "Сенга қўшиқ айтишга нима бор?” каби муноасабатларни кўрмадим. Лекин инкор этмайман  "Дилдоранинг овози яхши, лекин ўзига қарашни билмайди” деган фикрларни эшитганман. Бундан хафа бўлмаганман, аксинча улардаги мана шу фикрни ўзгартиришга уринганман. Мана ҳозир қўлдан келганча одамларга ёқишга ҳаракат қилаяпмиз (кулади).

-          Дилдора Ниёзова қўшиқ айтмай қўйиши мумкинми?..

-          Мумкин. Қачонки, халқ сўрамай, соғинмай, талаб қилмай қўйса, ўшанда ўзимдан билиб, саҳнани жимгина тарк этаман!

-          Бу йилги концертингизни баҳор эмас, куз ойларига мўлжаллаяпсиз экан?

-          Шунақа. Сабаби, шошиб қўл учида концерт беришни истамайман. Камида ярим йил тайёргарлик кўриб, ҳар томондан пухта, яхши концерт дастури тақдим этишни режалаштираяпман.

-           Табиатингизни оғир дейишади, лекин сиз билан гаплашиб бунинг аксини кўраяпман?..

-          (кулади) Мен кайфият кишисиман. Бир қарасангиз руҳим баланд,  ҳамма нарса кўзимга яхши, чиройли кўринган... бир қарасангиз – акси. Нимадир таъсир қилиб бирдан ўзгариб қолиши мумкин.  Лекин яхши гапнинг гадосиман, ҳеч нарса кўнглимни ширин сўзчалик кўтара олмайди.

-          Қанақа давраларда ўзингизни енгил ҳис этасиз?

-          Оддий инсонлар орасида  ўзимни яхши ҳис этаман. Чунки киборлар давраси мен учун эмас, бундай жойлардан қочишга ҳаракат қиламан. Баъзида узоқ вилоятлардан, чекка қишлоқларга тўйга таклифлар тушади. Ўшандай жойларга борганимда, оддий, содда қалб кишилар ичида ўзимни худди яқин кишиларим билан ўтиргандай сезаман...  

Шу ерга келганда, Дилдорахоннинг иш юритувчиси интервьюни якунлашимизни сўраб ишора қилгач, қизиб турган суҳбатимизни шу жойида тўхтатишга мажбур бўлдик. Меҳмонлар хуноб бўлиб, хонандамизни кутиб қолишган бўлса керак, ҳойнаҳой.  Нима ҳам дердик, яна учрашиб, суҳбатимизни узилиб қолган жойидан давом эттиришга келишиб Дилдора билан хайрлашдик...


Категория: News/Новости | Просмотров: 1298 | Добавил: Milasha | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 3
0  
3 Ojar_qizcha   (24.01.2011 02:07) [Izoh]
rahmat

0  
2 Angeloza   (21.01.2011 20:39) [Izoh]
ulaga esa omad

0  
1 Angeloza   (21.01.2011 20:37) [Izoh]
malumot uchun raxmat Opajon

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]