1. Сизнингча, сизни кўпроқ хонанда сифатида ёқтиришадими ёки актёр?
Сўнгги пайтларда халққа кўпроқ ролларим билан қа яқин бўлган бўлсам-да, хонанда сифатида ҳам унутиб қўйишгани йўқ. Масалан, "Жийда гули” сериалига куйлаган қўшиғим мухлислар кўнгилдан яхшигина жой олди....
2. Куйлаган қўшиқларингиздан ўзингизга энг ёққан сатрлар?
- Ўзим ёзганим боисми, "Бегона баҳор” фильмидаги "Хайр энди” қўшиғим сатрлари кўнглимга яқин.
3. Рейтингингиз тушиб кетишидан қўрққанингиз учун уйланганингизни сир тутганингиз ростми?
-Рейтинг деб бунақа иш тутиш менга хос эмас. Мен фақат оилам ҳақида гапиришни хоҳламаганимдан буни сир тутганман, холос.
4. Экранларимизда намойиш қилинаётган сераилларни кўриб турасизми? Улардан қай бирида суратга тушишни истардингиз?
- Корейс киноижодкорларининг айни пайтда намойиш этилаётган "Сарой шамоли” сериалини қизиқиб томоша қилаяпман. Мана шундай тарихий фильмда бирор бир шахс образини талқин этиш ниятим бор.
5. "Жийда гули”даги образингизни салбий деб баҳолайсизми ёки ижобий?
- Томошабинлар қаҳрамонимни ёмон кўриб қолишган бўлса ҳам мен унга салбий деб баҳо беролмайман. аётда ҳамма ҳам хато қилади. Биргина хатоси учун ундан бир умрга нафратланиш керак эмас, ахир!
6. Қизалоғингиз келажакда хонанда бўламан деса?..
- Рози бўлмайман. Чунки жуда рашкчи, ориятли инсонман. Балки ўғлимни бу борада қўллаб-қувватлашим мумкиндир.
7. Дунё таниган санъаткорлардан қай бири билан дуэт куйлашни орзу қиласиз?
- Шакира билан!
8. Ўўзбек киносида ёшлардан кимнинг рейтинги юқори деб биласиз?
- Алишер Узоқовнинг! Бу йигит жуда фаол чиқди, истеъдоди ҳам яхшигина. .
9. Ўзингизга бир оғиз жумла билан таъриф бера оласизми?..
- Албатта (ўйланиб)! Шунчаки шошқалоқ...
10. Ижодингиз билан боғлиқ энг унутилмас кунлар?..
- 2005 йил декабр ойининг 15-16 саналари. Бу кунларда ўзимнинг илк яккахон концертимни тақдим этганман. Ўшандаги ҳаяжон, мухлислар олқиши.... ни унутиб бўлармикан?
11. Қайси актриса билан партнёр бўлиш сизга қизиқ?
-Дилноза Кубаев билан бирга роль ўйнашга қизиқаман. Шундай таклифлар ҳам бўлаяпти. Агар амалга ошиб қолса, ўйлайманки, у билан жуфтлигимиз ёмон чиқмайди.
12. Сизга жиддий дил изҳори қилган мухлисаларингиз бўлганми?
- Бундай изҳорларини кўп эшитаман. Аммо уларнинг кўнглига оғир ботмайдиган қилиб мулойим тарзда рад жавобини беришга ҳаракат қиламан.
13. "Жийдаги гули” даги ўзингиз билан боғлиқ қайси саҳнадан кўнглингиз тўлмади?
- Муроднинг дадаси шаҳарга келиб, ўғли ҳақидаги ҳақиқатни эшитгач, у билан гаплашадиган саҳна бор-ку, ўшандаги қаҳрамоним юзида акс этадиган отасидан ҳайиқиш, қўрқув тўлақонли очиб берилмагандек...
14. Аксарият ҳолларда Наргиза Абдуллаева билан бирга роль ижро этасиз, рафиқангиз рашк қилмайдими?
- Шу саволингизни очиқ қолдирсам...
15. Сизни қанқа камчилик билан айблаб бўлмайди?
- Ёлғончилик билан! Шу ишни яхши эплолмайман-да (кулади)!
16. Сиз ҳақингизда билдирилган қандай танқидни ҳазм қила олмагансиз?
- Яқинда газеталарнинг бирида баъзи санъаткорлар, жумладан, мен тўғримда ҳамкийиниш масаласида дидсиз деб ёзиб чиқишибди. Бу маълумотни бир дизайнеримиз тақдим этганмиш. Ўша одамни топиб, ундан фикрини исботлашини талаб қилиб, ҳатто судга бермоқчи бўлдим. Ахир, минглаб ўқувчиси бўлган газетада халқ эътиборида бўлган инсонни, ҳеч қандай изоҳ-далилсиз "дидсиз” деб гапиришга унинг нима ҳаққи бор? озирда шунақа, санъаткорлар орқасидан танилиб, ўзини реклама қилаётган "дизайнерча”лар кўпайиб қолган.
17. Тушкунликка тушганингизда ундан қандай чиқиб кетасиз?
- Аввало Аллоҳга, кейин яқинларим мададига суянаман.
18.Нимадан кўнглингиз ғаш?
- Етарли даражада ижод қила олмаётганимдан...
19.Аёлларда сиз ҳамма нарсадан устун қўядиган хислат?
- Жуфти ҳалолига нисбатан садоқати.
20. Ўзингиз ҳақингиздаги сўнгги янгилик?
Туркияда сафарда бўлдим. У ерда янги қўшиқларимдан бирига клип суратга олиб қайтдим. Баҳони тақдим клип этилгандан кейин мухлислардан эшитамиз энди
11 факт:
1.Уни танитган қўшиғи: "Воҳа-воҳа”
2.Илк альбоми: "Соғинч” (2002 йил)
3.2011 йилда: Янги концерт дастурини тақдим этишни ният қилган
4.Оилада: бир қиз, бир ўғилнинг отаси
5. Қўшиқлари сони: 70га яқин
6.Машинаси русуми: қора "Эпика”
7.Мухлислардан олган энг ажойиб совғаси – ўзининг қўлда чизилган сурати
8.Унга нисбатан: шўх деган сифатни кўп ишлатишади
9. Шу пайтгача ҳеч ким билан дуэт куйламаган
10. Устоз деб билади: хонандаликда акаси Оғабек Собировни, актёрликда Эркин Комиловни
11. Ўзига энг манзур бўлган таронаси: "Жийда гули”
Мисс Сита.