Бу рўйхат ўзимизнинг матботда ўзимизнинг машҳурлар борасида тузилса, қуйидаги натижага эришамиз. Сўнгги 2-3 йилни инобатга олмасак, охирги 10 йилликда исми энг кўп қайд этилган санъаткор шубҳасиз, Юлдуз Усмоновадир. У билан уюштирилган эксклюзив суҳбатлар энг қизиқарли ва омма диққатини жалб этадиган дея эътироф этилади: ўз ҳаёти билан боғлиқ сирларни бекитмаслиги, бир неча бор турмушга чиққани, яна бир келин бўлиб, ёш йигит – актёр ва кичик тадбиркорга хотин бўлгани, "Истиқлол” саройидиги бир неча кунлик аншлаг концертлари, бир неча воқеий қўшиқлари... Энг қизиғи, унинг янги суратлари ва интервьюлари чоп этилган газета ва журналлар тезроқ сотилиб, тиражи ўсишига ҳам ўз ижобий таъсирини кўрсатган. (Агар машҳурлар ҳаётини энг кўп маротаба ёритиб борувчи газеталар рўйхати тузилганда, сўссиз, биринчиликни "Даракчи” эгаллаши бор ҳақиқат.)
Навбат эса қуйидагича: сўнгги 5 йил ичида матбуот оламида энг муҳокамага сабабчи юлдузлар Райҳон Ғаниева ва Озодбек Назарбековдир.
Тадқиқотларга қараганда, Буюк Британия босма нашрларида сўнгги ўн йил ичида энг кўп ёзилган машҳур Мадонна экан. Биронта юлдуз бу борада Мадонна олдида "ип ўгиролмай” қолади! Матбуотда унинг номи шу пайтгача 46017 маротаба қайд этилган. Бундан ҳам кўриниб турибдики, шоу-бизнес аёллари орасида у нақадар таниқли ва қизиқарли. Унинг шахсий ва ижодий ҳаёти билан боғлиқ энг кўп қуйидаги маълумотлар чоп этилган: унинг Рокко смли ўғлининг дунёга келиши, турмуш ўртоғи режиссёр Гай Ричи (Guy Ritchie) билан ажрашиши, фарзандларни боқиб олиши, 4 марта дунё бўйлаб турнеси, шунингдек, Хесус Луз, ундан сўнг Брахим Зайбат билан ишқий муносабатлари.
Иккинчи ўринда телебошловчи Саймон Коуэлл (Simon Cowell) бўлиб, унинг номи сўнги 10 йил ичида 29888 марта, учинчи ўринни Робби Уильямс (Robbie Williams) эгаллаб, 28563 марта қайд этилган.
Ушбу рўйҳатга кирган бошқа машҳурлар: Кейт Мосс (Kate Moss), Бритни Спирс (Britney Spears), Виктория Бекхэм (Victoria Beckham), Дэвид Бекхэм (David Beckham), Майкл Жексон (Michael Jackson), Пол Маккартни (Paul McCartney) ва Кайли Миноуг (Kylie Minogue)